Қайднома

Қидирув

«Пахтакор-79» - ибрат ўчоғи!

«Пахтакор-79» - ибрат ўчоғи!

  20.08.2017 16:11
  0
  181
«Пахтакор-79» - ибрат ўчоғи!

Шу кунларда ўзбек футболи кўзига ёш олиб, «Пахтакор-79»ни хотирламоқда. Тақдир олдида барчамиз ожизмиз, 1979 йилнинг августида қандай йигитлардан ажраб қолгандик-а... Ўша фалокатнинг асорати ҳозиргача бор, ахир нафақат етук футболчилар, балки бўлажак мураббийларни ҳам йўқотгандик. Ҳозир ҳамма Лионель Месси ўйинларига қойил қолиб, унга офарин ўқийди. Эсланг, марҳум «пахтакорчи» Владимир Фёдоров қандай тўп сурарди? Рақиблар уни тўхтатиш учун кўпинча қоида бузишдан бошқа чора тополмасдилар. Шундай бўлсада, Володянинг майдонда чўзилиб ётганини сира кўрмасдик. Шахсан мен бундай ҳолатни эслолмайман. Ҳозир кўпчилик Андрес Иньеста ижросидаги узатмаларни мақтайди. Энди Михаил Аннинг заргарона тўп узатишларини бир кўз олдингизга келтиринг - нақадар нафислик, идеал қарор, ақл билан ўйнаш самараси... Владимир Корченов эса тиним билмас, рақиблар ҳужумларини бузишда ҳозирги Серхио Рамосдан қолишмасди. Умуман, самода сочилган «Пахтакор»нинг ҳар бир аъзоси ўзига хос устунликларга эга эди. Ачинарлиси, шундай бебаҳо футболчилар етишиб чиққан она юртимиз энди чин исътедод эгаларига муҳтож. Яшириб нима қилдик, футболимиз жаҳон савиясидаги ижрочиларга эга эмас. Элдор Шомуродов ва Жалолиддин Машарипов каби йигитларимизга маслаҳатим шуки, марҳум «пахтакорчилар» ўйинларига ибрат намунаси сифатида қарашсин, уларни алоҳида ўрганишсин. Шунингдек, тринажёр залида кўпроқ ишлаб, оёқ, қўл ва гавда мушакларига ҳам ишлов беришсин. Шундагина улар тимсолида футболимизнинг янги етакчиларини кўришимиз мумкин. 

Толибжон БОТИРОВ, Янгиобод тумани.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Карлес Пуйоль - Ўзбекистон терма жамоасини бошқаришга тайёр!

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.