Қайднома

Қидирув

Месси бугун «Бетис» дарвозасига юбилей голини уриши мумкин

Месси бугун «Бетис» дарвозасига юбилей голини уриши мумкин

  20.08.2017 20:27
  0
  449
Месси бугун «Бетис» дарвозасига юбилей голини уриши мумкин

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг биринчи туридан ўрин олган “Бетис”га қарши учрашува юбилей тўпини киритиши мумкин.

Аргентиналик ҳужумчининг яна бир урадиган голи Испания чемпионатида “Барселона” таркибидаги 350-голи ҳисобида ёзилади.

Эслатиб ўтамиз, Месси Испания Ла-Лигасининг яққол тўпурари ҳисобланади.

Месси 2014 йилда “Атлетик” жамоасининг афсонавий ҳужумчиси Тельмо Сарранинг 251 та (гол) лик натижасини янгилаб, ягона тўпурарга айланганди. (Саррани “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳам ортда қолдирган).

Шунингдек, бугунги ўйинда Лионель каталонияликларнинг ягона ҳужумчиси сифатида майдонга тушиши мумкин.

“Барселона”нинг уругвайлик ҳужумчиси Луис Суарес жароҳати сабаб 4 ҳафта майдонга туша олмайди .

Маълумот учун, "Барселона" - "Бетис" учрашуви Тошкент вақти билан 23:15 да старт олади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz