Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинга киришди (ФОТО)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинга киришди (ФОТО)

  20.08.2017 22:28
  0
  514
Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинга киришди (ФОТО)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи сўнгги икки ўйини олдидан бугун, 20 август куни Тошкентда ўқув-машғулотлар йиғинига киришди.

“Пахтакор” стадионида ўтказилган йиғиннинг илк кунида асосан Олий Лига клубларида тўп сураётган футболчилар иштирок этди.  

Легионерлардан Анзур Исмоилов миллий термага келиб қўшилди. Қолган легионерлар терма жамоа ихтиёрига кейинроқ етиб келади.  

 

Бугунги мағшулотлар тикланиш жараёни билан бошланди ва енгил машқлар бажарилди. Шунингдек, жисмоний тайёргарликка ҳам эътибор қаратилди.

Голландиялик мутахассис Чима Мишель Онеке футболчилар билан якка тартибда ишлади.

Машғулот давомида футболчиларнинг кайфиятини кўтариш мақсадида кичик мусобақалар ўтказилди.

Берилган шартларни тез ва чаққонлик билан бажарган футболчилар бош мураббий Самвел Бабаян томонидан кичик рағбатлантирувчи совғалар билан тақдирланди.

 

 

Ўқув-машғулотлар йиғини давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 25 август куни Қирғизистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Самвел Бабаян бўлажак ўртоқлик ўйини ҳамда ЖЧ–2018 саралаш босқичининг Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларига 27 футболчини жалб қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш босқичида 31 август куни Ухань шаҳрида Хитой, 5 сентябр куни эса Тошкентда Жанубий Корея билан ўйнайди.

Айни пайтда Ўзбекистон 8 та ўйиндан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 14-августдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz