Қайднома

Қидирув

Моуриньо «МЮ»нинг мағлубиятини кўрмоқчи

Моуриньо «МЮ»нинг мағлубиятини кўрмоқчи

  21.08.2017 13:07
  0
  785
Моуриньо «МЮ»нинг мағлубиятини кўрмоқчи

«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз жамоасининг мағлубиятга учраши истатёганини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, клуб ёзда Неманья Матич ва Ромелу Лукаку каби АПЛнинг тажрибали футболчиларини ўз сафига қўшиб олди ва дастлабки икки турда ажойиб натижага эришди (4:0). Моуриньо клуби тўғрисида қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:

“Мен жамоамнинг ютқазишини хоҳлайман, шунда футболчиларимни руҳий ҳолатини билиб оламан.

Айни вақтда ҳаммаси бизнинг фойдамизга бўляпти, лекин бу бутун мавсум давом этмайди. Ҳар хил вазият бўлиши мумкин ва ҳаммасига тайёр бўлишимиз керак. Ҳозирча бу нарса содир бўлмади, аммо ҳисобда орқада борсак бу биз учун ҳақиқий синов бўлади.

Шунинг учун келинглар, футболчиларим оғир аҳволда ўзини қандай тутишларини ва мағлубиятдан қандай қилиб қутилиб қолишларини кузатамиз” - деди Моуриньо Sky Sports нашрига берган интервьюсида.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz