Қайднома

Қидирув

Денисов ваниҳоят қайтди ёхуд легионерларимизнинг сўнгги учрашувлари

Денисов ваниҳоят қайтди ёхуд легионерларимизнинг сўнгги учрашувлари

  21.08.2017 16:47
  0
  768
Денисов ваниҳоят қайтди ёхуд легионерларимизнинг сўнгги учрашувлари

Муносиб қайтиш

«Анжи» Россия чемпионати 7-турида «Рубин» меҳмони бўлиб, аянчли мағлубиятга учради. 6:0 ҳисобида тугаган ўйинда ҳамюртимиз Вадим Афонин Махачқалъа клуби таркибида тўлиқ вақт ҳаракатланди. Айни пайт «Анжи» ҳисобида атиги 3 очко бор.

«Тосно» - «СКА Хабаровск» учрашувида 0:0 ҳисоби қайд этилди. «Тосно» вакили Вагиз Галиулин мазкур баҳсда ҳам 90 дақиқа ўйнади.

«Локомотив» эса амалдаги чемпион - «Спартак» майдонидан ғалаба билан қайтди - 4:3. Биз учун эътиборга молик томони, терма жамоамиз ҳимоячиси Виталий Денисов ниҳоят, майдонга қайтди. Муҳими, у иккинчи бўлим бошида ўйинга қўшилиб, 0:2 ҳисоби якунда 4:3 бўлишига катта ҳисса қўшди. Июнь ойи бошида Германияда жарроҳлик столига ётган ҳамюртимиз учрашувдан сўнг хурсандлигини яширмади:

«Барчани мураккаб ўйиндаги ғалаба билан табриклайман. Ниҳоят, сафга қайтганимдан хурсандман ва умид қиламанки, энди ҳаммаси яхши давом этади. Бугун биз билан бирга бўлган барча-барчага раҳмат!»

Россия премьер-лигасидаги яна бир вакилимиз - Элдор Шомуродов «Ростов»нинг «Краснодар»га қарши ўйинида 77-дақиқадан кейин ҳаракатланди. Натижага келсак, ўз майдонларида ўйнашган ростовликлар 1 очко билан кифояланишди - 0:0.

Одилнинг йўқлиги билинди

«Шанхай СИПГ» Хитой супер-лигаси 23-турида «Гуижоу Чжичэн» майдонида терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедовсиз  ўйнаб, 1:2 ҳисобида енгилди. Ҳамюртимиз ҳаттоки, ўйин қайдномасига киритилмади. Мазкур натижадан сўнг «СИПГ» мусобақа жадвали 2-ўрнида қолди (45 очко).

Шунингдек, «Чанчуй Ятаи» сафидаги Анзур Исмоилов ҳам бу турда майдонга тушмади. Унинг жамоаси эса ўз майдонида «Тянжин Куанжин» билан очколарни бўлишиб олди - 1:1.

Егор Кримец эса «Пекин Гуоан»нинг «Хэбэй Форчун»га қарши сафардаги омадсиз ўйини (0:2)ни доимгидек томошабин сифатида кузатди.

Мусаевда амалиёт яхши

Япониядаги ягона легионеримиз Фозил Мусаевнинг «Жубило Ивата»да муҳим футболчига айланиб улгурганидан хабардорсиз, албатта. Терма жамоамизнинг навбатдаги йиғинига чақирилган ярим ҳимоячи юртимизга келишдан олдин клубининг «Серезо Осака»га қарши ўйини (1:1)да ҳам тўлиқ 90 дақиқа фаол тўп сурди.

Қозоғистондан чақирилган Александр Гейнрих («Ордабаси») аксинча, худди Шавкат Саломов («Атирау») каби ўтган ҳафта майдонга тушмади.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz