Қайднома

Қидирув

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 67-сонида

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 67-сонида

  21.08.2017 17:06
  0
  594
Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 67-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 67-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Бой берилаётган мавқе

Ҳар бир муҳитдаги футбол ҳавоси ҳароратини баҳолаш учун кўпроқ мухлислар билан мулоқотда бўлиш лозимлиги аён ҳақиқатдир. Тўй - бу борада энг яхши имкон. Навқирон футбол мухлиси, ўз қишлоғи терма жамоасининг фаол аъзоларидан бири уйланаётган бўлса, бу имкон янада кенгаяди. Чунки ўша хонадон, ўша тўйда футбол бош мавзуга айланади.

- Қўшимча «заявка» (олий лига-2017)

олий лига клублари давралар оралиғида кимларни ўз сафига қўшиб олди?

- Кулишда давом эт, тақдир!

Тунов куни танишлардан бири: «Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонасизми?», деб сўраб қолди. Иккиланмай «Ҳа», деб жавоб қайтардим. Нима учун бу қадар ишонч билан гапирдим? Рухсат берсангиз, бунинг жавобини мақола охирида айтсам...

- Денисов ваниҳоят қайтди

Барча легионерларимизнинг сўнгги учрашувлари ҳақида қисқа-қисқа...

- Санжар Турсунов: «Термамизга мухлислик қилишда давом этаман»

Хабарингиз бор, ўтган чоршанба куни Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий термасининг ЖЧ-2018 саралашидаги охирги иккита учрашув учун таклиф этилган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Кенгайтирилган таркибдан Санжар Турсуновнинг четда қолгани эътиборимизни тортди. Биз Санжарни суҳбатга чорлаб, унинг термамиз мураббийлари эътиборидан четда қолгани ва мавсум-олди тайёргарликлар юзасидан фикрлари билан қизиқдик.

- Садоқат тимсоли

Статистикага қарасак, Осиёда ҳам битта клубга кучли садоқат билан хизмат қилаётган футболчилар жуда кўп. Бунга биринчи навбатда, маҳаллий менталитет сабабдир. Қолаверса, қитъамизда бошқа муҳитда ўзларини нималар кутаётганини тасаввур қилолмайдиган ёки буни хоҳламайдиган ўйинчилар (мисол учун, саудиялик Ёсир ал Қаҳтоний) сафи кенггроқ. Шунингдек, тил билмаслик муаммоси ва сиёсий сабаблар ўлароқ, осиёликлар дейлик, Европа футболида жавлон уришда анча қийналадилар. Хуллас, бугун эътиборингизга Осиё миллий чемпионатлари (жумладан, олий лигамиз) клубларида чин садоқат тимсолига айланган футболчилар ҳақида имкон қадар маълумот тақдим этмоқчимиз.

- нақ олтининг ўзи

- Ё тавба, намунча имилламасанг, Жон. Вужудингни қуршаб олган бемаврид ҳаяжон ўта ноёб кадрдан жудо қилмаса, гўрга эди!» - Жон Нилд қаршисида ўз ўғли - Алекс ва Хуан Мата илҳақ турар, у эса телефонини сурат олишга мослай олмай, ўзини йўқотаёзганди. Хайриятки, Жон сўнгги паллада камерани бир амаллаб очди ва 2та сурат олишга улгурди. Энг муҳими, кадрлар  ўта муваффақиятли чиқди!» Ўшанда телефон орқали олинган тасвирни тўғридан-тўғри эфирда намойиш этишлари унинг хаёлига ҳам келмаганди...

- флорентино Перес: «Тарихда қолмоқчимисан унда «Реал»ни танла»

«Реал Мадрид» президенти Флорентино Перес жамоанинг АҚШ бўйлаб мавсумолди турнеси давомида Fox Deportes нашрига махсус интервью берганди. Ўша суҳбат матни «Қироллик клуби» Мадридга қайтиб, расмий ўйинларга киришганидан кейин чоп этилди.  Унда жаноб Перес асосан юқори ва масъулиятли лавозимда ўтган 14 йиллик фаолияти, юлдуз футболчилар трансфери ва «Қироллик клуби» сиёсатига тўхталган.

- муҳаммад Салоҳ: «Челси» ҳақида гапим йўқ»

Миср миллий жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль» сафига қўшилгунга қадар ҳам Англияда тўп сурганди. Бироқ «Челси» асосий таркибидан муқим жой ололмаганидан кейин Италияга йўл олганди. Мана, Юрген Клопп бошқарувидаги «қизиллар» араб футболчисини 42 млн. эвазига АПЛга қайтаришди. «Ливерпул»нинг янги вакили яқинда Sky Sportsга берган интервьюсида иккинчи уринишда туманли ўлка футболини забт этишга шайланганини яширмади.

- Телбавор изҳор

Ашаддий футбол ишқибозлари севимли жамоалари учун ҳар қандай жинниликка ҳам тайёр туришади - бу гап янги Америка кашф этиш саналмайди асло. Зеро, фанатларнинг турли телбавор ҳаракатлари барчага маълум. Қуйидаги фотогалерияда ўз жамоаларини нечоғли севишларини соч турмаги воситасида телбаларча изҳор этган мухлислар мужассам.

- Пул жимликни ёқтиради

ЁЗНИНГ ЭНГ НООДАТИЙ ТРАНСФЕР КАМПАНИЯСИ.

- Яна ўша Бибиана Штайнхаус!

ЎЙИН ПАЙТИ ФРАНК РИБЕРИНИ СЕКИНГИНА ТУРТГАН АЁЛ ҲАКАМ...

- Андрей Шевченко: «Украина Италия эмас-да…»

Машҳур собиқ ҳужумчи Андрей Шевченко Украина терма жамоаси бош мураббийи лавозимидаги бир йиллик фаолияти давомида касбдошларимизни қайсидир маънода ошкора мулоқотга ўргатди. Тан олайлик, кўплаб мураббийлар бу усулни ёқтиришмайди. Шева шунинг баробарида ишга кириши ҳамоно шогирдларига асосий эътиборни тўп назоратига қаратишни сингдирди. Бу ҳам украинлар бош жамоасига ёт эди...

- МУХЛИС МАКТУБИ: ОМАДИНГ БЕРСИН, ЖАНОБ БАБАЯН

Бу гапларимни эслаб ўтасан,

Мурод-мақсадга бир кун етасан,

Машҳур бўлиб, овоза кетасан,

Сабр-тоқат сенга, жаноб Бабаян...

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz