Қайднома

Қидирув

Антонио Конте: «Коста ҳақида бошқа гапиришни истамайман»

Антонио Конте: «Коста ҳақида бошқа гапиришни истамайман»

  22.08.2017 07:16
  0
  580
Антонио Конте: «Коста ҳақида бошқа гапиришни истамайман»

«Челси» ва ҳужумчи Диего Коста ўртасидаги зиддият тобора кучаймоқда. Футболчи айни пайт ўз ватани - Бразилияда ва Лондонга қайтишни истамаяпти.

Аксинча, клуб раҳбариятидан ўзини «Атлетико»га қўйиб юборишини талаб қиляпти. Daily Express наш-рининг хабар беришича, агар Диего қайсарлигини қўймаса, «Челси» уни 3,2 миллион доллар миқдорида жаримага тортиб, 2018 йил 1 январгача таркибдан четлатиши мумкин.

Олдинроқ «кўклар» раҳбарияти огоҳлантириш тариқасида футболчига 300 минг фунт миқдорида жарима белгилаганди. Айни пайт «Атлетико» 28 ёшли ҳужумчи учун 27 миллион доллар таклиф қилмоқда. Лекин «Челси» камида 55 миллион евро олмоқчи.

Дарвоқе, «Челси» бош мураббийи Антонио Конте бу ҳолатга умуман бефарқ қарамоқда.

«Коста ўзига нисбатан худди жиноятчидек муносабатда бўлаётганимизни айтибдими? Ажойиб. Бу ҳолат шунчаки, кулгимни қистамоқда.

Коста ўтган мавсум нима қилганини барча ходимларимиз яхши билишади. Бу ҳақда бошқа гапиришни истамайман. Энди нима бўлишининг қизиғи йўқ. Мен учун ҳаммаси ўтмишга айланиб улгурди...»,-деди Конте.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz