Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Манчестер Сити» ва «Эвертон» муроса йўлини танлашди

АПЛ: «Манчестер Сити» ва «Эвертон» муроса йўлини танлашди

  22.08.2017 02:25
  0
  587
АПЛ: «Манчестер Сити» ва «Эвертон» муроса йўлини танлашди

Англия чемпионатинг 2-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” – “Эвертон” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда томонлар муроса йўлини танладилар.

Ўйинни ҳужумкор бошлаган мезбонлар бир қатор вазиятлардан унумли фойдалана билмадилар ва бунинг учун жазоландилар. 35-дақиқада Руни меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Бунинг устига бўлим охирида “шаҳарликлар” камчилик бўлиб қолишди, 44-дақиқада Кайл Уокер ҳакам томонидан иккинчи марта огоҳлантирилди ва майдондан четлатилди.

Камчилик бўлиб ҳаракат қилишларига қарамай Хосеп Гвардиола шогирдлари иккинчи бўлимда ҳам шаштни пасайтирмадилар. Учрашувнинг 82-дақиқасида Данило тўпни жарима майдонига узатди, уни ҳимоячилар қайтаришга мауваффақ бўлдилар, бироқ қайтган тўп тўғри Раҳим Стерлингнинг оёғига келиб тушди ва футболчи мўлжалдан адашмади.

Учрашувнинг 88-дақиқасида “Эвертон” ҳам ўнта бўлиб қолди, Шнайдерлин қарши ҳужумга ўтиб кетаётган Агуэрони тўхтатиб қолди ва иккинчи сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

Шу тариқа қийин кечган ўйинда “Манчестер Сити” ва “Эвертон” клублари бир очко билан кифояланадиган бўлдилар.

Англия чемпионати. 2-тур

Манчестер Сити – Эвертон 1:1 (0:1)

Голлар: 0:1 – 35 Руни, 1:1 – 82 Стерлинг.

Манчестер Сити – Эдерсон, Компани, Стоунз (Данило, 65), Уокер, Отаменди, де Брюйне, Сане (Бернарду Силва, 69), Фернандиньо, Сильва, Габриэл Жезус (Стерлинг, 46), Агуэро.

Эвертон – Пикфорд, Уильямс (Классен, 61), Джагелка, Бейнс, Кин, Гуйе, Шнайдерлин, Дэвис (Сигурдссон, 61), Холгейт, Кэлверт-Льюин, Руни (Бешич, 90).

Огоҳлантиришлар: Шнайдерлин (7), Дэвис (24), Уокер (42), Компани (78), Руни (84).

Четлатишлар: Уокер (44), Шнайдерлин (88).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz