Қайднома

Қидирув

«Федотов клуби» 50 ёшда!

«Федотов клуби» 50 ёшда!

  22.08.2017 07:38
  0
  1205
«Федотов клуби» 50 ёшда!

1967 йили «Футбол» ҳафтаномасида махсус мақола чоп этилди. Унда 100та ва бундан кўп гол урган тўпурарлар рамзий клубини шакллантириш ғояси илгари сурилганди. Ўша вақт «Футбол» муҳаррири сифатида ишлаган Лев Филатов кейинчалик бу борада шундай деганди: «1967 йилнинг кузида Константин Есенин таҳририятга 100та ёки кўпроқ гол урган футболчилар рўйхатини олиб келди. Ўшандаёқ рамзий клубга Григорий Федотов номини берганмиз. Чунки айнан у 1948 йили чемпионат тарихида биринчи бўлиб 100та гол маррасига етганди».

Айни пайт «Федотов клуби»ни собиқ иттифоқ терма жамоаси ва «Динамо» (Киев) клуби афсонавий ҳужумчиси Олег Блохин бошқармоқда. Унинг ҳисобида юқори даражада урилган 319та гол бор. Рўйхатда 3 нафар собиқ «пахтакорчи»ни кўришимиз мумкин. Рамзий клубга футболимиз вакилларидан биринчи бўлиб Геннадий Красницкий кирган. У чемпионат баҳсларида 102та, собиқ иттифоқ терма жамоаси сафида 1та ва кубок ўйинларида 7та гол урган. Яъни умумий ҳисобда 110та голга эга. Биродар Абдураимов ҳисобида 105та гол бор (95таси чемпионатда, 10таси кубокда урилган). 1980 йилларда «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилган Андрей Якубик эса рақиблар дарвозасини 117 марта ишғол қилган. У чемпионат баҳсларида 105та (шундан 70таси «Пахтакор» сафида), еврокубокларда 3та ва кубок баҳсларида 9та гол урган.

Владимир САФАРОВ.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz