Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон – Қирғизистон учрашувига мухлис ва журналистлар киритилмайди

Ўзбекистон – Қирғизистон учрашувига мухлис ва журналистлар киритилмайди

  22.08.2017 14:50
  0
  652
Ўзбекистон – Қирғизистон учрашувига мухлис ва журналистлар киритилмайди

Осиё минтақасида ЖЧ-2018 саралашининг сўнгги раундида иштирок этаётган футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасини олдинда 2 та муҳим учрашув кутиб турибди.

Ўзбекистон терма жамоаси дастлаб 31 август куни Хитой терма жамоаси билан куч синашса, 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Корея термасига қарши майдонга тушади.

Икки муҳим учрашув олдидан Ўзбекистон текрма жамоаси қўшни Қирғизистон терма жамоаси билан назорат баҳси ўтказиши ҳақида хабар бергандик. Баҳс 25 август куни Тошкентда бўлиб ўтади.

Маълум бўлишича, меҳмонларнинг талаби билан ушбу ўйин ёпиқ эшиклар ортида ўтказилади. Яъни стадионга мухлислар ва журналистлар киритилмайди. Бунинг сабаби ҳозирча номаълум.

Шунингдек, ушбу ўйинда Осиёнинг беш карра энг яхши рефериси Равшан Эрматов ҳакамлик қилади..

Аввалроқ, “Sport” телеканали ўртоқлик ўйинини тўғридан-тўғри намойиш қилишни режалаштирганди. Лекин Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ва меҳмонлар учрашувни ёпиқ тарзда ўтказишни лозим деб топишди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz