Қайднома

Қидирув

2010 йилги ЖЧда футболчилар допинг истеъмол қилган экан

2010 йилги ЖЧда футболчилар допинг истеъмол қилган экан

  22.08.2017 17:38
  0
  699
2010 йилги ЖЧда футболчилар допинг истеъмол қилган экан

2010 йил ЖАР мамлакатида ўтказилган Жаҳон чемпионати мусобақасида 25 нафар футболчи тақиқланган моддалар истеъмол қилган. Бу ҳақда “BBC Sport” нашри хабар тарқатди.

“BBC Sport” нашри Fancy Bears хакерлик гуруҳи маълумотларига асосланиб, 2010 йилги ЖЧ вақтида бир қатор футболчиларга шифокор кўрсатмасига асосан тақиқланган моддаларни қабул қилишга рухсат берилган.

Жумладан, Дирк Кюйт (Голландия), Марио Гомес (Германия), Карлос Тевес, Хуан Себастьян Верон, Габриэль Хайнце ва Диего Милито (барчаси — Аргентина) каби футболчилар тақиқланган препаратларни қабул қилишган. Жами бўлиб, ЖЧ-2010 вақтида 25 футболчига шифокорлар тавсияси билан шундай препаратлар берилган.

Маълумот ўрнида, ЖЧ-2010 мусобақасининг финал учрашувида Испания финалда Андрес Иньестанинг 116- дақиқада киритган тўпи эвазига Голландия терма жамоасини мағлуб этганди.


Манба: www.bbc.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz