Қайднома

Қидирув

Хосеп Гвардиола: АПЛнинг савияси шундайки...

Хосеп Гвардиола: АПЛнинг савияси шундайки...

  23.08.2017 11:07
  0
  1108
Хосеп Гвардиола: АПЛнинг савияси шундайки...

«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 2-тури доирасида «Эвертон»га қарши кечадиган баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, жамоа захирасида кучли футболчилар бўлиши кераклигини айтиб ўтди.

«Умид қиламанки, футболчилар улкан клуб 11 та футболчи билан чекланмаслиги кераклигини тушинадилар, шунинг учун улар бир-бирлари билан рақобатга киришишлари керак.

«Брайтон»га қарши баҳсда Сане бошидан ўйнамади. Мен уни учрашувнинг муҳим палласида майдонга туширдим ва бу билан ўйин динамикасини оширмоқчи бўлдим.

Стерлинг ҳам яхши ўйнади. АПЛнинг савияси шундайки, 12-14 дақиқа ўйнашга тушадиган футболчилар ҳам жуда муҳим.

Баҳс сўнггига яқин рақибнинг тинкаси қурийди ва биз Бернарду Силва, Стерлинг ва Сане каби футболчиларни майдонга ташлашимиз мумкин. Бундан мақсад эса, ўйин охирида ғалабани тортиб олиш», — дейди Гвардиола.


Манба: www.goal.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz