Қайднома

Қидирув

ПСЖ: «Барселона» Неймарни судга берганидан ҳайратдамиз

ПСЖ: «Барселона» Неймарни судга берганидан ҳайратдамиз

  23.08.2017 12:20
  0
  556
ПСЖ: «Барселона» Неймарни судга берганидан ҳайратдамиз

"ПСЖ" клуби "Барселона"нинг баёнотига жавоб берди. Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар собиқ ҳужумчиси Неймарни судга бермоқчи.

"ПСЖ" клуби "Барселона" томонидан Неймарга нисбатан Испанияда суд иши бошланиши ҳақида берилган баёнотга ҳайрон қолди. 

Баёнотда айтилишича, агар Неймар талаб қилинган маблағни тўламаса, бу мажбурият "ПСЖ" зиммасига юклатилади. "ПСЖ" шуни таъкидлайдики, клуб ҳам, Неймар ҳам қонун ва ўрнатилган тартиб доирасида ҳаракат қилган.

"ПСЖ" навбатдаги марта "Барселона"нинг бу ҳаракатига нисбатан афсус билдиради", - дейилади парижликларнинг жавоб баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" томони Неймар шартномани бузганини рўкач қилиб, футболчидан 8,5 миллион евро ундириш мақсадида уни судга бериши хабар қилинган эди.

 


Манба: www.psg.fr


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz