Қайднома

Қидирув

«Барселона» Анхел Ди Марияни сотиб олгани ростми?

«Барселона» Анхел Ди Марияни сотиб олгани ростми?

  23.08.2017 14:38
  0
  692
«Барселона» Анхел Ди Марияни сотиб олгани ростми?

Бугун, 23 август куни “Барселона” клубиинг твиттердаги расмий саҳифаси хакерлар ҳужумига учради.

Хакерлар саҳифага Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Анхел Ди Марияни “Барселона”га ўтгани ҳақидаги ёлғон хабарни жойлашган.

“Барселона” раҳбарияти бундан бир неча кун олдин Англиянинг  “Ливерпуль” клубидан ярим ҳимоячи Фелиппе Коутиньони сотиб олиш бўйича ўтказган муваффақиятсиз музокарадан сўнг Ди Мария трансферини сотиб олиш бўйича ҳаракатларни бошлашганди.

“Барселона” саҳифасига уюштирилган ҳужум жавобгарлигини Саудия Арабистоннинг “OurMine” хакерлик гуруҳи ўз зиммасига олди.

“OurMine” хакерлик гуруҳи бундан аввал “CNN” нашрининг фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифаси, “Netflix” ва “Marvel” кўнгилочар кўрсатувлар тақдим этадиган компанияларнинг саҳифаларини бузиб киришган.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ куни кеча “Барселона”дан бразилиялик ҳужумчи Неймарни 222 миллион евро эвазига сотиб олиб, уни дунёнинг энг қиммат футболчисига айлантирганди. 


Манба: www.goal.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz