“Эвертон” футбол клуби ҳужумчиси Уэйн Руни Англия терма жамоасидаги фаолиятини расман якунлади. Бу ҳақда футболчи бугун, 23 август куни ўзининг расмий саҳифасида эълон қилди.
“Англия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиш мен учун доим муҳим ҳисобланган. Лекин менимча терма жамоадаги фаолиятимни якунлаш вақти келди.
Тан оламан, ушбу қарорни қабул қилиш мен учун жуда ҳам қийин бўлди. Ўтган вақт давомида термада менга ёрдам берган инсонларга миннатдорчилик билдириб қоламан”, - дея хабар қолдирган Руни.
Маълумот ўрнида, Руни Англия терма жамоасида 2003-йилдан бери фаолият олиб борарди. Уэйн Руни 14 йил давомида Англия терма жамоаси футболчиси сифатида 119 учрашувда майдонга тушиб, 53 та гол урган.
Мазкур кўрсаткич Англия терма жамоаси футболчилар орасида энг яхшиси ҳисобланади.
Шунингдек, Руни Англия термасининг энг ёш футболчиси сифатида гол урган ягона вакили ҳисобланади. Ҳужумчи Евро-2004 мусобақасида Македония терма жамоаси дарвозасини 17 ёшу 317 кунлигида ишғол қилган.
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20