Қайднома

Қидирув

Александр Крестинин: Ўзбекистон - жиддий рақиб. Улар мундиалга жуда ҳам яқин келишган

Александр Крестинин: Ўзбекистон - жиддий рақиб. Улар мундиалга жуда ҳам яқин келишган

  23.08.2017 18:45
  0
  1970
Александр Крестинин: Ўзбекистон - жиддий рақиб. Улар мундиалга жуда ҳам яқин келишган

Қирғизистон футбол федерацияси матбуот хизмати терма жамоа бош мураббийи Александр Крестинин билан суҳбат уюштирди.

- Ўзбекистонга қарши ўйинга Мусабеков ва Байматовдан ташқари фақат маҳаллий футболчилар жалб этилди. Учрашув орқали футболчиларни текшириб олишингиз тушунарли. Аммо бу ўртоқлик ўйинидан асосий мақсад нима?

- Мақсад Мьянмага қарши ўйинга тайёргарлик кўриш. Ҳозирда жамоамизнинг ҳужумдаги ишларидан кўнглим тўлмаяпти. Шу боисдан олдинги чизиқдаги баъзи боғламларни янада шакллантириб олишни кўзлаяпмиз. Вазиятлардан унумли фойдаланиш устида иш олиб борилади.

Шунингдек, терма жамоада ўйин амалиёти кам футболчиларга имконият тақдим этамиз. Ўртоқлик баҳси орқали бир қатор вариантларни синаб кўрамиз.

Жамоанинг комбинацион ўйинларига ишлов берилади, футболчилар ўзларини кўрсатиб олиш учун яхшигина имкониятга эга бўлишади.

- Йиғинга оз қолганида Казакбаев ўрнига Ильяз Алимов жалб этилди. Бу нима билан боғлиқ?

- Казакбаев оғир жароҳатдан кейин тикланди. Сафар олдидан биз футболчи билан суҳбатлашдик. Казакбевни айтишича, ҳали жароҳати уни безовта қилмоқда. Аммо футболчи клубида умумий гуруҳ билан машғулотларни бошлади.

Хаттоки захирадан майдонга тушиб, гол ҳам уришга эришди. Бу албатта қувонарли. Лекин Казакбев ҳали жароҳатидан тулиқ фориғ бўлмаган. Терма жамоа эса футболчи жароҳати тиклайдиган жой эмас.

Агарда Казакбаев жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлса, унда Мьянмага қарши ўйинга уни яна чақиришни ўйлаб кўрамиз.

- Максат Алимов илк маротаба терма жамоадан чақирув олди. Бу футболчи ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳа, Максат Алимов биринчи бор терма жамоа лагерида. Биз Максат Алимовни анча аввал терма жамоага таклиф этмоқчи эдик.

Аммо Алимов фаолиятини катта футболдами ёки футзалда давом эттириши борасида якуний қарорга кела олмаётганди.

Бу эса жуда муҳим. Чунки футбол ва футзал ўртасида катта фарқ бор. Бу икки хил спорт тури. Ҳозирги кунда эса биз уни катта футболда қандай имкониятларга эга эканлигини яхши рақибга қарши текшириб олишимиз мумкин.

Максат Алимов нималарга қодир эканигини исботлаши учун ажойиб имкониятга эга. Лекин аввало қаерда ўйнамоқчи эканлигини тўлиқ ҳал этиб олса яхши бўларди.

Иккала спорт турида ҳам яхши даражада ўйнаш имконсиз. Ўртоқлик учрашувида бу футболчини текшириб оламиз. Биз унга ишониб чақирдик. Алимов юқори техника соҳиби, яхши даражадаги футболчи. Аммо халқаро майдонда ўзини кўрсата оладими-йўқми бу бошқа масала.

- Жамоанинг илк машғулоти ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ҳаммаси режа асосида ўтмоқда. Тошкентдаги "Бунёдкор" клубига қарашли майдонда шуғулланмоқдамиз. Шароитлар ажойиб. Ўзбекистон футбол федерациясига алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Улар бизни меҳмондўстлик билан кутиб олишди ва барча шароитларни яратиб беришмоқда.

- Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 чиптаси учун курашмоқда ва мундиалга йўл олиш учун яхши имкониятга эга. Рақиб ҳақида нима дея оласиз?

- Ўзбекистон терма жамоаси анча жиддий рақиб. Яхши даражадаги жамоа. Ўзбекистон ҳақиқатдан ҳам мундиалга йўл олиш учун даъвогар ҳисобланади. Бу сафар ҳам улар  яна мундиалга яқин келишган.

Жамоанинг мураббийлар штаби бўлажак учрашувларга жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Ўзбекистон терма жамоасини бизга қарши ўйинда ўзларининг вазифа ва режалари бор. Бизнинг эса ўзимизнинг режа ва вазифамиз бор.

Ўйин "ёпиқ эшиклар" остида ўтади. Яъни мухлисларсиз. Бу ҳар иккала жамоага ҳам керак. Чунки ҳар иккала терма жамоа расмий ўйинларга тайёргарлик кўрмоқда.

Шу боисдан ҳам беллашув анча жиддий ҳамда қайноқ ҳарорат остида ўтиши аниқ. Бу ўртоқлик баҳси ҳар иккала терма жамоа учун фойдали.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Қирғизистон учрашуви 25 август куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида ёпиқ тарзда бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 31 август куни сафарда Хитойга қарши баҳс олиб борса, 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Корея термасини қабул қилади.
 
Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи 8-туридан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Жанубий Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.


Манба: www.championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz