Қайднома

Қидирув

«Сўғдиёна»: Навбатдаги баҳсларга тайёргарлик бошланди

«Сўғдиёна»: Навбатдаги баҳсларга тайёргарлик бошланди

  23.08.2017 22:29
  0
  473
«Сўғдиёна»: Навбатдаги баҳсларга тайёргарлик бошланди

Хабарингиз бор,ФИФА кунлари сабабли мураббийлар штаби жамоага қисқа муддатли танаффус берган эди. Бугун жамоа “Сўғдиёна” қароргоҳига йиғилди ва машғулотларга киришди.

Аввал маълум қилганимиздек, “Сўғдиёна”-“Насаф” баҳси миллий терма жамоа ўйинлари сабабли номаълум муддатга қолдирилди. Мураббийлар штаби олий лиганинг 20-тур доирасида бўлиб ўтадиган “Обод”-“Сўғдиёна” баҳсига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида, шунингдек ФИФА кунларидан унумли фойдаланган ҳолда  ўртоқлик учрашувини ўтказишга  қарор қилди.

Спаринг рақиб сифатида  эса “Зомин”жамоаси танланди. Ушбу баҳс 30 август куни бўлиб ўтади. Ўйин ҳақида батафсил маълумотни кейинроқ бериб ўтамиз.

“Локомотив” ва  “Олмалиқ”га қарши баҳсларда жароҳати сабаб жамоага ёрдам бера олмаган Ғайрат Умиров машғулотларга қайтди. “Локомотив”  билан ўйинда жароҳат олган Умид Қодиров ҳам таркибга келиб  қўшилди. Улар бугун якка тартибда  машғулот ўтказишди.

Эслатиб ўтамиз, “Обод”га қарши баҳс 7 сентябрь куни Тошкентда  ўтказилади.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати


Манба: www.fcsogdiana.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz