Қайднома

Қидирув

Озарбайжон клуби биринчи марта Чемпионлар лигасида ўйнайди

Озарбайжон клуби биринчи марта Чемпионлар лигасида ўйнайди

  24.08.2017 10:02
  0
  629
Озарбайжон клуби биринчи марта Чемпионлар лигасида ўйнайди

Озарбайжон футболида тарихий кун. Мамлакат чемпиони «Карабах» чемпионлар лигаси саралашининг уч босқичидан ўтиб, гаруҳ босқичига йўл олди.

Олдинроқ бу мамлакат вакиллари фақатгина Европа лигасида иштирок этишган. «Карабах» биринчи учрашувда «Копенгаген» устидан 1:0 ҳисобида ғалабага эришганди.

Даниядаги жавоб ўйини меҳмонлар учун жуда ҳам оғир ўтди. Жамоа 45 дақиқада ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Гол муаллифи мезбонлар вакили Федерико Сантандер.

Лекин озарбайжонликлар мазкур голдан сўнги ўзларини йўқотиб қўйишгани йўқ.

Аксинча, гол уларга огоҳлик қўнғироғи бўлди. Ўз ўйинини намойиш этган «Карабах» якунда сафардаги голини уришга ҳам муваффақ бўлди. тарихий гол африкалик легионер Дино Ндлову томонидан киритилди.

Бу голдан кейин эса «Копенгаген» «Карабах» дарвозаси томон штурм уюштирди. 66 дақиқада Павлович ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди, аммо бу камлик қилди. Данияликларга бу ўйинда бошқа гол ура олишмади ва якунда «Карабах» меҳмонда урилган гол эвазига Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

«Копенгаген» – «Карабах» – 2:1 (1:0)

Голлар: Сантандер, 45 (1:0), Ндлову, 63 (1:1), Павлович, 66 (2:1).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz