Қайднома

Қидирув

«Роналдудан қолишмайман» - Лионель Месси ҳам учинчи фарзандни кутмоқда

«Роналдудан қолишмайман» - Лионель Месси ҳам учинчи фарзандни кутмоқда

  24.08.2017 19:40
  0
  935
«Роналдудан қолишмайман» - Лионель Месси ҳам учинчи фарзандни кутмоқда

“Барселона” футбол жамоасининг ҳужумчиси Лионель Месси оиласида янги фарзанд дунёга келиши кутилмоқда.
 
Маълум бўлишича, аргентиналик футболчининг рафиқаси ҳозирда ҳомиладор ва Месси яқинда учинчи марта ота бўлиш бахтига муяссар бўлади.
 
Аргентиналик ҳужумчининг ҳозирча Тьяго ҳамда Матео исмли фарзандлари бор. Кутилаётган фарзанднинг жинси ҳақида хабарлар келтириб ўтилмаган.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 июль куни Лионель Месси ва Антонелла Рокуццоларнинг тўй маросимлари бўлиб ўтганди.
 
Шунингдек, сўнгги пайтларда Мессининг “Барселона” клуби билан шартномани узайтирмаганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
 
Норасмий маълумотларга кўра, футболчининг отаси бугун, 24 август куни Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси раҳбарияти билан музокара ўтказган.
 
Маълумот учун, Мессининг “Барселона” билан тузган амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар давом этади.   


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz