Қайднома

Қидирув

Бугун Германияда бокс бўйича жаҳон чемпионати бошланади

Бугун Германияда бокс бўйича жаҳон чемпионати бошланади

  25.08.2017 14:03
  0
  733
Бугун Германияда бокс бўйича жаҳон чемпионати бошланади

Бугун, 25 август куни Германиянинг Гамбург шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионати старт олади. Нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 10 нафар боксчи билан иштирок этади.

Қуръа натижаларига кўра мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган боксчилардан саккизтаси биринчи босқичдан озод этилиб, баҳсларни тўғридан-тўғри 1/8 финал босқичидан бошлашади.

XXXI ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони, 2016 йилнинг энг яхши боксчиси Ҳасанбой Дўсматов 27 август куни украиналик Назар Куротчин ва Коста-Рика вакили Робинсон Родригес ўртасидаги жанг ғолибига қарши рингга кўтарилади.

-52 кг вазн тоифасидаги Осиё чемпиони Жасурбек Латипов эртага, 26 август куни биринчи босқич баҳсида Пуэрто-Рико вакили Янкиэл Риверага қарши баҳс олиб боради.

-56 кг вазн тоифасида Рио Олимпиадаси бронза медали совриндори, Осиё чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ўз вазн тоифасида рейтингда биринчи ўринни эгаллаб тургани боис дастлабки босқични ўтказиб юборади. 27 август куни бўлиб ўтадиган 1/8 финал босқич жангида унинг рақиби катта эҳтимол билан қозоғистонлик Қайрат Эралиев бўлади.

-60 кг вазн тоифасидаги Осиё чемпиони мусобақа рейтингида 4-ўринда эгаллаган Элнур Абдураимовнинг рақиби Харри Гарсайд ҳамда Карен Тонаканян ўртасидаги жангдан сўнг маълум бўлади.

-64 кг вазн тоифасидаги Осиё чемпиони Иқболжон Холдоров рейтингда эгаллаб турган ўрни (5) эвазига дастлабки босқичдан озод этилган. Холдоровнинг рақиби Матеж Полски ҳамда Жон Гуттьерес ўртасидаги жангдан сўнг маълум бўлади. Иқболжон илк жангини 27 август куни ўтказади.

-69 кг вазн тоифасидаги Рио Олимпиадаси кумуш медали соҳиби, Осиё чемпиони Шаҳрам Ғиёсов ўз вазн тоифасида биринчи рақам остида сараланди.

Шаҳрам мусобақадаги иштирокини 28 август куни тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлайди. Ғиёсовнинг рақиби Евгений Барабанов ҳамда Нкумбу Силунгве ўртасидаги жангдан сўнг маълум бўлади.

-75 кг вазн тоифасидаги Осиё чемпиони Исроил Мадримов ўз вазн тоифасида еттинчи рақам остида сараланди. Исроил 27 август куни иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлайди. Мадримовнинг рақиби Луис Родригес ҳамда Азиз Ачилов ўртасидаги жангдан сўнг маълум бўлади.

-81 кг вазн тоифасидаги Рио Олимпиадаси кумуш медали совриндори, Осиё чемпиони Бектемир Мелиқўзиев ўз вазн тоифасида иккинчи рақам остида сараланди. Бектемир ҳам ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлайди.

Мелиқўзиев 28 август куни россиялик Муслим Гаджимагомедов ҳамда колумбиялик Жейссон Варела Монрой ўртасидаги жанг ғолибига қарши рингга кўтарилади.

-91 кг вазн тоифасидаги Санжар Турсунов иштирокини биринчи даврадан бошлайди. 19 ёшли боксчи бугун, 25 август куни никарагуалик Жеффри Гонсалесга қарши баҳс олиб боради. Ушбу жангни “UzReport TV” телеканали тўғридан-тўғри эфирга узатади.

Ва ниҳоят энг оғир – +91 кг вазн тоифасидаги Осиё чемпиони Баҳодир Жалолов Жаҳон чемпионатидаги илк жангини 28 август куни ўтказади.

Ўз вазн тоифасида биринчи рақам остида қайд этилган Баҳодир тўғридан-тўғри иккинчи даврадан баҳсларга қўшилади. Жалоловнинг рақиби Кем Ларсен ҳамда Мбуи Карлос Масиа ўртасидаги жангдан сўнг маълум бўлади.

Маълумот ўрнида, Жаҳон чемпионати 2 сентябрь кунига қадар давом этади. 


Манба: www.olympic.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz