Каталониянинг “Барселона” клуби узоқ муддатли музокаралардан сўнг ваниҳоят, Дортмунднинг “Боруссия” клуби вингери Усмон Дембеле борасида келишувга эришди.
Sport, Mundo Deportivo ва бошқа бир қатор машҳур Европа нашрлари мазкур трансфер ҳақида маълум қилишди.
Келишув шартларига кўра, Дембеле каталонияликлар учун 105 миллион еврога тушади. “Кўк-анорранглилар” яна тахминан 30 миллион еврони бонус сифатида бўлиб-бўлиб тўлаб беришади.
Франциялик футболчи ва “Барселона” ўртасидаги шартнома эса, 2022 йилга мўлжалланади. Унинг товон пули эса 400 миллион еврони ташкил қилади.
Маълумот учун, Усмон Дембеле дастлабки фаолиятини “Мадлен Эврё” ёшлар жамоасида бошлаган. Профессионал футболдаги илк қадамлари эса “Ренн” клуби билан боғлиқ.
2015/16 йиллар мавсумида Франция чемпионатида ўзини ҳар томонлама кўрсата олган Усмон “Ренн”даги бир йиллик фаолиятидан сўнг, 2016да “Боруссия”га кўчиб ўтади.
20 ёшли футболчи ўтган мавсум “қовоғалирлар” сафида 32 ўйинда майдонга тушиб 6 марта гол урган.
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20