"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Ибраҳимовичга умид қилмаётганини билдирди. Ҳужумчи айни вақтда жароҳатдан тузалмоқда.
"У Чемпионлар лигаси гуруҳ ўйинларига тайёр бўлмайди. Футболчилар рўйхатида унга жой борми? Ҳа. Шу сабабли ҳеч бир футболчини рўйхатдан ташқарида қолдирмаслик лозим. Аммо Златан гуруҳ баҳсларида майдонга тушади, деб ўйламайман. Умид қиламанки у плей офф босқичида ўйнайди. Аммо бунинг учун аввал гуруҳдан чиқиш лозим.
У қачон қайтишини ўйлашни истамайман. Мен сўрамайман ва бу ҳақида шифокорлар билан гаплашмайман. У мавсумнинг иккинчи қисмида қўшимча куч бўлади. Мен бу билан қишда очиладиган трансфер мавсумидан кейинги даврни назарда тутмоқдаман.
Аммо у қачон қайтишини билмайман ва бу ҳақида гаплашмаган маъқул деб ўйлайман. Биз ҳозир унга шунчаки қадам ба қадам ўз ишини бажаришга имкон беришимиз лозим. У тайёр бўлганда қайтади", - дейди мураббий.
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20