Қайднома

Қидирув

РФПЛ: Афонин ва «Анжи» мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди

РФПЛ: Афонин ва «Анжи» мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди

  26.08.2017 00:12
  0
  149
РФПЛ: Афонин ва «Анжи» мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди

Россия чемпионати 8 тур учрашувларига старт берилди. Мазкур турни «Анжи» ҳамда «Уфа» баҳси бошлаб берди.

Хабарингиз бўлса керак махачқалъаликлар бу йил чемпионатни бир текисда ўтказа олмаяпти. Орта қолган 7та турнинг фақатгина биттасида ғалаба эришган Вадим Афонин жамоаси қолган ўйинларда мағлубиятга учраган.

Ваниҳоят, 8 турга келиб жамоа ўзининг иккинчи ғалабасини қўлга киритди. «Уфа»га қарши баҳснинг 18 дақиқасида Лескано ҳисобни очган эди ва шу гол якунда «Анжи»га ғалаба келтирди.

Мазкур ўйинда ҳамюртимиз Вадим Афонин тўлиқ иштирок этди. Умуман, Афонин жамоанинг ўзгартирилмас асосий футболчиларидан бирига айланган.

ПРЕМЬЕР-ЛИГА. ТУР

Анжи – Уфа 1:0 (1:0)

25 август, «Анжи-Арена»

Гол: 1:0 – 18 Лескано.

Анжи: Будаков, Брызгалов, Полуяхтов, Мусалов, Армаш, Афонин, Данченко (Хубулов, 80), Тетрашвили, Лескано, Долгов (Базелюк, 68), Маркелов (Яковлев, 57).

Уфа: Беленов, Табидзе (Абдулавов, 46), Аликин, Йокич, Живоглядов, Пауревич, Стоцкий, Засеев, Ванек (Кротов, 75), Игбоун, Фатаи (Сисуев, 63).

Огоҳлантиришлар: Йокич (45), Маркелов (51), Сысуев (69), Лескано (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

  • Сизнингча, Олий лига-2017 ни қайси жамоалар тарк этади?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.