Қайднома

Қидирув

Бугун Олий Лиганинг 19-турида «Водий дербиси», Самарқандча ирода ва «Тошкентча дерби»ни томоша қиламиз

Бугун Олий Лиганинг 19-турида «Водий дербиси», Самарқандча ирода ва «Тошкентча дерби»ни томоша қиламиз

  26.08.2017 11:00
  0
  646
 Бугун Олий Лиганинг 19-турида «Водий дербиси», Самарқандча ирода ва «Тошкентча дерби»ни томоша қиламиз

Бугун, 26 август куни Ўзбекистон Олий Лигасининг 19-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади.

Жумладан, Қўқонда “Қўқон-1912” ўз майдонида “Нефтчи”ни қабул қилади. Учрашув шубҳасиз турнинг марказий яъни “Водий дербиси” мақомига эга ўйини ҳисобланади.

Шу кунгача Водий жамоаларининг деярли ҳар бир ўйини муҳим аҳамиятга эга бўлиб келган.

“Навбаҳор” эса Наманганда Самарқанднинг “Динамо” клуби билан баҳс олиб бориш билан бирга сафарда қозонилган ғалабани сақлаш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилади.

Самарқандликлар эса мухлислари олдида учралган мағлубият аламини олиш учун барчасига тайёр туришибди. Мусобақа жадвалида юқорига одимлаётган “Бухоро” “Қизилқум” билан куч синашади.

Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси Бекободнинг “Металлург” жамоаси билан рақобатга бой бўлиши кутилаётган учрашувни ўтказса, муҳташам “Бунёдкор” стадионида кичик “Тошкент дербиси”ни ўтказилади.

Яъни майдонга “Бунёдкор” ҳамда тикланиб бораётган “Обод” жамоалари тушишади.

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасининг олдинда турган икки муҳим учрашувлари сабаб 19-турдан ўрин олган учта учрашув номаълум муддатга қолдирилган.

Олий Лига, 19-тур

26 август (шанба)
 
17:00 – “Қўқон-1912” (Қўқон) – “Нефтчи” (Фарғона)
Ҳакамлар:
 В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.
 
18:00 – “Навбаҳор” (Наманган) – “Динамо” (Самарқанд)
Ҳакамлар:
 Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), Н. Рўзимов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

18:00 – “Бухоро” (Бухоро) – “Қизилқум” (Навоий)
Ҳакамлар:
 А. Асимов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

18:30 – “Шўртан” (Ғузор) – “Металлург” (Бекобод)
Ҳакамлар:
 В. Цейтлин (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), А. Кулдашев (Бухоро), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.

19:00 – “Бунёдкор” (Тошкент) – “Обод” (Тошкент)
Ҳакамлар
: Т. Тўхтасинов (Тошкент), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

Акмалхон Эшонхонов


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz