Қайднома

Қидирув

Антонио Кассано: «Ўйлайманки, «Интер» «Рома»ни мағлуб этади»

Антонио Кассано: «Ўйлайманки, «Интер» «Рома»ни мағлуб этади»

  26.08.2017 13:56
  0
  550
Антонио Кассано: «Ўйлайманки, «Интер» «Рома»ни мағлуб этади»

Собиқ ҳужумчи Антонио Кассано Италия чемпионати 2 туридан ўрин олган «Рома» ҳамда «Интер» ўртасидаги бўлажак баҳс ҳақида фикр юритди.

«Интер»га мухлислик қиламан ва ўйлайманки, улар ғалаба қозона олишади. Эндиликда «Интер» бош мураббий ролида Спаллеттидек ақлли мураббий ишламоқда.

Айни пайтда улардан фақатгина «Ювентус» устун келиши мумкин. «Нерадзурри» сафида бор йўғи бир мавсум ўйнаганман, аммо ўша пайтдаги кечинмаларим ҳали ҳамон мен билан.

Икарди ёки Жеко? Жеко фақатгина вазиятларни гол билан якунлаши мумкин. Икарди эса ҳар жабҳада жамоасига катта ёрдам кўрсатади.

Шик? У Дибаладан кучлироқ. Патрикнинг хислатларини инобатга олсак, «Интер»га жуда мост ўйинчи» - дейди Кассано La Gazzetta dello Sport нашрига.

Маълумот учун, Кассано ўз вақтида «Рома»да ҳам «Интер»да ҳам тўп сурган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz