Бугун, 26 август куни Мадриднинг “Реал” клубининг Twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифасига хакерлар томонидан ҳужум уюштирилди.
Саҳифани бузиб киришни уддалаган “компьютер қароқчилари” “Реал” клуби “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессини сотиб олгани ҳақида ёлғон хабарни қолдиришган.
Шунингдек, хабарда Мессинниг “Реал” дарвозасига урган сўнгги голининг видеоси ҳам қўшиб жойланган. Ушбу янгиликни бир соат давомида 28 минг нафар интернет фойдаланувчилари ўқишга улгуришган.
Хабар жойланганидан сўнг орадан икки соат ўтиб, мазкур маълумот “Реал” саҳифасидан ўчирилди. Ҳужум жавобгарлигини “OurMine” хакерлик гуруҳи ўз зиммасига олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонининг “OurMine” хакерлик гуруҳи “Барселона” жамоасининг Twitter саҳифасини бузиб кириб, ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхел Ди Марияни каталонияликлар сафига қўшилгани ҳақидаги хабарни жойлашганди.
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20