Қайднома

Қидирув

Арсен Венгер: «Ўринбосарим мендан кучли бўлиши керак»

Арсен Венгер: «Ўринбосарим мендан кучли бўлиши керак»

  27.08.2017 03:38
  0
  852
Арсен Венгер: «Ўринбосарим мендан кучли бўлиши керак»

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Арсен Венгер хатолари ҳақида гапираркан, келажак режалари ва ўрнини эгаллайдиган мутахассис бўйича ҳам ўз фикрларини билдирди.

Шартномани узайтириш ҳақида

- Балки қарор қабул қилишни чўзиб юборгандирман. Бир кун футболчилар олдимга келиб шартномам ҳақида сўрай бошлашди. Тан оламан, вазиятнинг шундай тус олишига ўзим айбдорман. Кийиниш хонасида саволлар юзага келмаслиги учун олдинроқ аниқлик киритишим керак эди.

Йигитларга қолган баҳсларда ғалаба қозонишлари лозимлигини айтдим. Агар бир қарорга кела олмасангиз, бошқа қатор муаммолар юзага келади. Чунки вақт ўтгани билан вазият ўзгармай қолаверади. Б

илсангиз, ҳар бир мағлубият даҳшатнинг ўзгинаси. Айниқса, клубда кўп йиллардан буён ишласангиз. Раҳбариятнинг бунга қандай қарашидан яхши хабардорсиз.

Шунингдек, фанатларнинг муносабатидан ҳам. Мағлубият мухлислар учун фожиадир. Чунки уларнинг дам олиш кунлари қайғуга айланади. Баъзида кўзларига ёш ҳам келади.

Футболдаги ўзгаришлар ҳақида

- Шахсан мен учун барчаси 2006 йилда ўзгарганди: Англия футболи жиддий янгиликларга қўл урганди. «Арсенал» ўшанда катта пуллари билан мақтана олмасди.

Шу сабабли юлдуз футболчиларимизни сотишга мажбур бўлганмиз. Бошқалар эса ўша ўйинчилар ҳисобига таркибларини кучайтиришган.

Тўғрисини айтсам, ҳеч қачон бунча кўп ишламагандим. Ўша пайт беш йиллик шартнома имзоладим. Раҳбариятнинг талаби шу бўлганди.

Биз янги стадион қурдик ва ўсишни истаганмиз. Албатта, ҳеч ким ҳеч қандай кафолат бермаган. Лекин мазкур келишув мен учун янги чақирув эди. Шу вақт мобайнида амалга оширган ишларимдан фахрланаман.

Ишга муносабати ҳақида

- Ҳамиша ўзимга бир саволни бераман. Ҳаммасини тўғри қилдимми? Агар қайғуга ботсам, эътиборимни футболга қаратаман. Кўпроқ ишлашга интиламан. Тўғри, танқидларга кўз юмиб кетолмайман. Барча мураббийлар сингари фанатлар мени ёқтиришларини истайман. Футболда энг муҳими стрессларга бардошли бўлишдир. Бу фақат мураббийга тегишли эмас.

Ўринбосари ҳақида

- «Арсенал»нинг кейинги бош мураббийи ким бўлишини айтиш менинг вазифам эмас. Бу саволни раҳбариятга бериш керак. Асосийси, ўша мутахассис мендан ҳар томонлама кучли бўлишини хоҳлайман. У жамоани янги даражага олиб чиқсин. Айнан шунга умид қиламан.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz