Қайднома

Қидирув

Херард Пике: «Мағлубиятлар исталган жамоада бўлади»

Херард Пике: «Мағлубиятлар исталган жамоада бўлади»

  26.08.2017 17:43
  0
  537
Херард Пике: «Мағлубиятлар исталган жамоада бўлади»

«Барселона» ҳимоячиси Херард Пике Мадриднинг «Реал» клубини ҳозир тўхтатиш жуда қийинлиги, аммо мадридликлар қачондир мағлубиятга учрашини таъкидлаб ўтди.

«Индивидуал жиҳатдан олиб қаралганда биз «Реал» футболчиларидан асло кам эмасмиз. Аммо «Бернабеу»даги ўйинда улар биздан кучли ўйин намойиш қилди.

«Реал» Испания чемпионати ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди ва ҳар икки мусобақа ғолиблигини ҳимоя қилмоқда. Уларнинг иши ҳозир жуда яхши кетмоқда.

Улар ажойиб ғалабали серияни намойиш қилишди, жамоада эса ишлар ажойиб тарзда давом этяпти. «Реал»ни ҳозир тўхтатиб қолиш жуда қийин иш.

Аммо исталган жамоада ишлар қай даражада яхши бўлмасин, қачондир мағлубиятлар ҳам бошланади. Биз эса ўша вақтда тайёр туриб, вазиятдан фойдаланиб қолишимиз лозим» - дейди Пике.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz