Қайднома

Қидирув

Латиповда ҳам ғалаба ва бугунги жанглар

Латиповда ҳам ғалаба ва бугунги жанглар

  27.08.2017 08:36
  0
  796
Латиповда ҳам ғалаба ва бугунги жанглар

Германиядаги жаҳон чемпионатида -52 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган боксчимиз Жасурбек Латипов илк жангини ўтказди.
Боксчимиз биринчи босқич доирасидаги тўқнашувда Пуэрто-Рикодан ташриф буюрган Янкиель Ривера Фигурероага қарши рингга чиқди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳакамларнинг барчаси ҳамма раундларда ўзбек боксчисининг устунлигини эътироф этишди — 30:27, 30:27, 30:27, 30:27, 30:27.
Латипов навбатдаги босқичда болгариялик Даниэль Асеновга қарши рингга кўтарилади.

Бугун жангларда иштирок этадиган боксчиларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:

-56кг: Муроджон Аҳмадалиев (Ўзбекистон) - Қайрат Ералиев (Қозоғистон) (18:25 дан сўнг)

-64кг: Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон) - Жон Гутьеррес (Колумбия) (18:50 дан сўнг)

-91кг: Санжар Турсунов (Ўзбекистон) – Яра Пералта (Аргентина) (20:30 дан сўнг)

-49кг: Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) - Робинсон Родригес (Куба) (22:10дан сўнг)

-75кг: Исроил Мадримов (Ўзбекистон) - Азиз Очилов (Туркманистон) (23:30 дан сўнг)


Жанг бошланиш вақтлари тахминан кўрсатилган.


Манба: olamsport.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz