Қайднома

Қидирув

ПСЖни жазо кутяптими?

ПСЖни жазо кутяптими?

  27.08.2017 12:30
  0
  618
ПСЖни жазо кутяптими?

УЕФА президенти Александр Чеферин “молиявий фейр-плей” қоидаларига амал қилмаган клубларга оғир жазолар тайинланишини таъкидлади.

Француз нашрига берган интерьвюси чоғида УЕФА раҳбари сўнгги пайтларда, айниқса, бу йилги ёзги трансфер мавсумида айрим клубларнинг футболчилар устидан пул сочаётганига эътиборини қаратиб, шундай деди: “Футбол жамоаларини мавжуд қоидаларни ҳурмат қилишларини хоҳлаймиз.

Бу борада уларга тавсиялар, керак бўлса, маслаҳатларимизни беряпмиз. Мақсадимиз ҳам аслида шу, яъни ёрдам бериш. Агар улар жорий этилган қоидаларга бўйсунишни исташмаса, оғир жазодан қутулиб кетишолмайди.

Йўқ, бу ерда фақат “ПСЖ”ни назарда тутмаяпман. Европадаги барча клубларга тегишли Трансфер ойнаси ҳали ёпилгани йўқ. Шу боис айрим жамоаларнинг “бозор”да ҳар бир ҳаракатини диққат билан кузатяпмиз. Керак бўлса, ҳар босган қадами назоратимизда. Улар қайси клублар эканлигини ҳозирча айтмайман”.

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина 222 миллионе еврога “Барселона”дан Неймарни сотиб олган ПСЖ бундан 4 йил муқаддам айнан “моливий фейр-плей”га бўйсунмагани учун жазога тортилганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz