Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: Камтaрона меҳнатим юксак баҳоланганидан хурсандман

Рўзиқул Бердиев: Камтaрона меҳнатим юксак баҳоланганидан хурсандман

  27.08.2017 14:35
  0
  541
Рўзиқул Бердиев: Камтaрона меҳнатим юксак баҳоланганидан хурсандман

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан бир қатор соҳа ходимлари Президентимиз Ш.М.Мирзиёев фармонига кўра фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирланди.

Улар орасида Ўзбекистонда икки карра энг яхши мураббий деб эътироф этилган “Насаф” футбол клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланди. Биз Бердиевни ушбу унвон билан табриклаб, суҳбатга тортдик.

-Аввалом бор муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромоновичга мени камтарона меҳнатимга шундай катта баҳо бериб унвон билан тақдирлаганлари учун каттадан – катта ташаккурлар изҳор этаман. Бу мукофот ўзим каби спорт ва футбол соҳасида меҳнат қилаётган инсонларга берилган катта эътибор ва шараф дея, қабул қиламан.

Яширмайман, бу кутилмаган хурсандчиликдан ҳаяжондаман. Жуда хурсанд бўлдим. Бу мукофот мени янада кўпроқ меҳнат қилишимга, юртимиз шаънини янада юксакларга кўтаришга ундайди, руҳлантиради.

Ўзимга билдирилган бу катта ишончни оқлашим учун бор кучим ва билимимни аямайман. Ўзбек футболининг ривожига муносиб ҳисса қўшиш, мен каби мураббийларнинг мақсади ва орзусидир. 


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz