Қайднома

Қидирув

Дембеле жамоасига рекорд фойда келтирди

Дембеле жамоасига рекорд фойда келтирди

  27.08.2017 15:01
  0
  548
Дембеле жамоасига рекорд фойда келтирди

“Эгнига анорранг либосни кийган Усмон Дембеле ортидан фақат бойиган Дортмунднинг “Боруссия”си бўлмади, - деб ёзади Германия нашрлари.

– Балки “Ренн” ғазнаси ҳам анча даромад кўрди”.  Ёзги трансфер мавсумининг энг қиммат футболчиларидан бири сифатида кўрсатилаётган Дембелени ўтган йили Франция жамоаси “Боруссия”га 15 миллион еврога сотиш чоғида шартномага қуйидаги бандни ҳам киритишни унутмаганди: “Кейинги трансфердан 25 фоиз улуш”. 

Каталонияликлар айни пайтда германияликлар ҳисобига 120 миллион евро ўтказиб беришга келишишган. Шунинг 25 фоизи - 30 “лимон” “Ренн”нинг соф ҳаққидир. Бу билан Француз жамоаси рекорд ўрнатди. Яъни ҳали ҳеч бир клуб футболчи сотилишидан ушбу даражада улуш олмаганди.

Агарда “Барселона” шартномада кўрсатилганидек, яна 30 миллион бонусларни тўласа, Усмоннинг собиқ жамоаси ҳам ундан, албатта бенасиб қолмайди: яна 5 миллион ишлаб олади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz