Қайднома

Қидирув

Бундеслига: «Лейпциг» мағлубиятни йирик ғалабага айлантирди

Бундеслига: «Лейпциг» мағлубиятни йирик ғалабага айлантирди

  27.08.2017 21:03
  0
  603
Бундеслига: «Лейпциг» мағлубиятни йирик ғалабага айлантирди

Германия Бундеслигаси 2 туридан ўрин олган «Лейпциг» ҳамда «Фрайбург» учрашуви мезбонларнинг иродали ғалабаси билан якунланди.

23 дақиқада «Фрайбург» вакили Нидерлехнер ҳисобни очган эди, аммо бу устунлик меҳмонларга бир бўлим насиб этди холос.

Иккинчи бўлимнинг 48 дақиқасида Тимо Вернер мувозанатни тиклади. 55 дақиқада Орбаннинг голидан сўнги «Лейпциг» ҳисобда олдинга чиқиб олди.

71 дақиқада яна Вернер номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Якуний ҳисоб эса 80 дақиқада Брума томонидан ўрнатилди, 4:1.

«Лейпциг»–«Фрайбург» 4:1 (0:1)

Голлар: 0:1 – 23 Нидерлехнер, 1:1 – 48 Вернер, 2:1 – 55 Орбан, 3:1 – 71 Вернер, 4:1 – 80 Брума.

Лейпциг: Гулачи, Орбан, Хальстенберг, Клостерманн, Упамекано, Забитцер, Кейта, Демме (Лаймер, 82), Форсберг, Огюстен (Брума, 78), Вернер (Кайзер, 85).

Фрайбург: Шволов, Кемпф, Гюнтер, Штенцель, Линхарт, Франтц, Шустер, Хаберер (Петерсен, 70), Хефлер, Террацино (Кат, 70), Нидерлехнер (Булут, 52).

Огоҳлантиришлар: Орбан (59), Хефлер (60), Демме (73).

Четлатиш: Хефлер (81).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz