Қайднома

Қидирув

Муроджон енгилди, Иқболжон ва Санжарга эса гап йўқ!!!

Муроджон енгилди, Иқболжон ва Санжарга эса гап йўқ!!!

  27.08.2017 21:57
  0
  717
Муроджон енгилди, Иқболжон ва Санжарга эса гап йўқ!!!

Сизга яхши маълумки, Германиянинг Гамбург шаҳрида AIBA таснифи бўйича бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг учинчи куни ўтиб бормоқда.

Олдин хабар берганимиздек, бугун ўтказилган жангларда афсуски, 56 кг вазнда Муроджон Аҳмадалиев қозоғистонлик Қайрат Ералиевга 1:4 ҳисобида  енгилди.

Бироқ, 64 кг вазнда Иқболжон Холдоров колумбиялик Жон Гутьерресни 5:0 ҳисобида мағлубитга учратгани барчамизни хушнуд этди. 20 ёшли Иқболжон рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. У жанг давомида тўлиқ устунликка эришди ва ғалабани расмийлаштирди — 5:0 (30:27, 30:27, 30:26, 30:26, 30:25).

91 кг.гача бўлган вазн тоифасининг иккинчи саралаш босқичида 19 ёшли боксчимиз Санжар Турсунов аргентиналик Яра Пералтага қарши рингга кўтарилди.

Ҳаяжонли ўтган учрашувда Санжар ҳакамларнинг 30:27, 30:26, 28:29, 30:27, 30:27 очколарига эга бўлиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди.

49 кг. Иккинчи саралаш босқичи. соат 22:00

Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) - Робинсон Родригес (Коста Рика)

75 кг. Иккинчи саралаш босқичи.  соат 23:15
Исроил Мадримов (Ўзбекистон) - Азиз Очилов (Туркманистон)


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz