Қайднома

Қидирув

АПЛ – қачон кучли лигага айланади? Саволга Гвардиола жавоб берди

АПЛ – қачон кучли лигага айланади? Саволга Гвардиола жавоб берди

  28.08.2017 14:13
  0
  630
АПЛ – қачон кучли лигага айланади? Саволга Гвардиола жавоб берди

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола The Mirror нашрига берган интервьюсида Англия чемпионатининг кучлилиги ҳақида фикр билдирди.

“Биламан сизларга АПЛ - дунёдаги энг кучли лига деб айтишса ёқади. Аммо мен бундай ўйламайман. Албатта, Англияда очко олиш жуда қийин, ҳа жуда қийин.

Лекин мен ҳеч қачон “Сантьяго Бернабеу” ёки, “Ноу Камп” стадионларига меҳмон сифатида ташриф буюришни истамасдим.

Шунингдек, “Атлетико” ва “Севилья” клубларига қарши майдонга тушиш осон эмас. Испан жамоалари Европада етакчлик қилишмоқда.

- АПЛ – қачон кучли лигага айланади?

Қачонки, Англиянинг бешта клуби Европа чемпионлар лигасининг ярим финалига етиб борсагина биз бемалол: “Англия – энг кучли чемпионат”, дея мақтана оламиз”, - деб жавоб берди Гвардиола. 


Манба: www.mirror.co.uk


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz