Қайднома

Қидирув

Трансферлар бўйича АПЛ тарихидаги рекорд қайд этилди

Трансферлар бўйича АПЛ тарихидаги рекорд қайд этилди

  28.08.2017 14:31
  0
  738
Трансферлар бўйича АПЛ тарихидаги рекорд қайд этилди

Deloitte таҳлилчилари ҳисоб-китоби бўйича Англия премьер-лигаси клублари томонидан 27 августга қадар жорий трансферлар бозорида жами 1,17 миллиард фунт стерлинг сарфланди. Бу лига тарихидаги рекорд кўрсаткичдир.

Ўтган ёзда Англия жамоаларининг умумий харажати 1,165 миллиард фунтга етганди. Биласиз, трансферлар ойнаси ёпилишига ҳали вақт бор. Ўтган йилнинг 27 августигача 865 миллион фунт сарфланганини инобатга олсак, ўртадаги фарқ янада ошиши мумкин. Ҳар ҳолда, таҳлилчилар «Ливерпуль», «Манчестер Сити» ва «Челси» клублари охирги кунларда бир қатор трансферларни расмийлаштиришини тахмин қилишмоқда. Дарвоқе, жорий ёз айниқса, Манчестер клублари харид бобида фаоллик кўрсатди - сарфланган маблағнинг қарийб 30 фоизи уларга тегишли. Энг йирик трансферлар: Ромелу Лукаку («Эвертон»дан «МЮ»га, 75 миллион фунт - бу Англия ички бозоридаги рекорд сумма) ва Альваро Мората («Реал»дан «Челси»га, 70 миллион фунт).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz