Қайднома

Қидирув

#Hamburg2017: Элнур ва Шаҳрам мусобақани ғалаба билан бошлади

#Hamburg2017: Элнур ва Шаҳрам мусобақани ғалаба билан бошлади

  28.08.2017 20:13
  0
  518
#Hamburg2017: Элнур ва Шаҳрам мусобақани ғалаба билан бошлади

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Германиянинг Гамбург шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Нуфузли мусобақада ўзбекистон шарафини 10 нафар боксчи ҳимоя қилишда давом этмоқда.

Бугун, 28 август куни Элнур Абдураимов ва Шаҳрам Ғиёсовлар мусобақадаги иштирокларини бошлашди.

Элнур Абдураимов арманистонлик Карен Тонаканяга қарши рингга кўтарилиб, ҳакамлар қарорига кўра, жанг ғолиби деб топилди. Энди Абдураимов чорак финалда Ҳиндистон вакилига қарши рингга кўтарилади.

69 кг.гача бўлган вазндаги яна бир ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов украиналик рақиби Евгений Барабановга қарши рингга чиқди. Жангда Шаҳрам 5:0 ҳисобида ғалабага эришди ва кейинги босқичга йўл олди. Унинг рақиби ҳозирча ноаниқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ -52 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган боксчимиз Жасурбек Латипов илк жангини ўтказиб, пуэрто-риколик Янкиель Ривера Фигурероани 5:0 ҳисобида мағлуб этганди. Латипов навбатдаги босқичда болгариялик Даниэль Асеновга қарши жанг ўтказади.

-56 кг вазн тоифасида Муроджон Аҳмадалиев илк жангида қозоғистонлик Қайрат Ералиев тўқнаш келди. Жанг якунларига кўра Муроджон 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди ва ЖЧдаги иштирокини тугатди.

-64 кг вазн тоифасида Иқболжон Холдоров колумбиялик Жон Гутьерресга қарши жанг ўтказди. Холдоров жангда яққол етакчи сифатида иштирок этди ва 5:0 ҳисобида ғалабани расмийлаштирди.

-49 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов ҳам Гамбургдаги ЖЧда илк жангини ўтказди.

Коста-Рикалик рақиби Робинсон Родригесга қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Ҳасанбой энди чорак финалдаги жангини ҳиндистонлик Амитга қарши ўтказади.

-75 кг вазн тоифасида Исроил Мадримов туркманистонлик Азиз Ачилов билан рингга кўтарилди. Исроил рақибини уч маротаба нокдаун ҳолатига туширди. Якунда ҳакамлар жангни тўхтатишди ва Ачиловнинг нокаутга учраганини қайд этишди.

Шунингдек, -91 кг вазн тоифасида Санжар Турсунов мусобақадаги иккинчи жангини ўтказди. Жаҳон чемпионатида тўртинчи рақам остида сараланган аргентиналик Яра Пералтага қарши жанг ўтказган Турсунов 4:1 ҳисобида ғалабани ўз томонига оғдира олди. Санжар навбатдаги жангини голландиялик Рой Корвингга қарши ўтказади.

Маълумот учун, ҳозирда яна бир ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов даниялик рақиби Кем Ларсенга қарши (19:50 дан сўнг) рингга кўтарилади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz