Қайднома

Қидирув

Қизларимизда бу сафар ҳам йирик ҳисобдаги ғалаба

Қизларимизда бу сафар ҳам йирик ҳисобдаги ғалаба

  29.08.2017 07:56
  0
  551
Қизларимизда бу сафар ҳам йирик ҳисобдаги ғалаба

Тожикистоннинг Ғиссор шаҳрида Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси байроғи остидаги CAFA U-15 Girls халқаро мусобақаси давом этмоқда. Иккинчи турда Ўзбекистон қизлар термаси Қирғизистон вакилалари билан баҳс олиб бориб, 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани тантана қилди. Турнинг яна бир ўйинида Эрон ва Тожикистон U-15 қизлар термаси ўзаро куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, 1-турда Карима Йўлдошева шогирдлари мезбон Тожикистон билан тўқнаш келиб, 8:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Эрон ва Қирғизистон эса нурсиз дуранг қайд этганди.

CAFA U-15 Girls Tournament
Ғиссор, Тожикистон
28 август, душанба

Ўзбекистон – Қирғизистон 3:0

Маълумот учун, Ўзбекистон қизлар терма жамоаси эртага, 29 август куни Эронга қарши баҳс олиб боради. Тожикистон эса Қирғизистон билан ўйнайди. 

29 август, сешанба

19:00 Ўзбекистон – Эрон
22:00 Тожикистон – Қирғизистон

Фото: Тожикистон ФФ


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz