Қайднома

Қидирув

Навоийда “Футболимиз келажаги” мусобақаларининг вилоят босқичи ўтказилди

Навоийда “Футболимиз келажаги” мусобақаларининг вилоят босқичи ўтказилди

  29.08.2017 08:05
  0
  401

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада 10 туман ва шаҳардан футбол жамоалари иштирок этди. 
Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг жисмоний ва маънавий камолоти учун замонавий шароитлар яратиш мақсадида қишлоқ ва маҳаллаларда муҳташам спорт иншоотлари барпо этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 
9-10 ёшли футболчилар ўртасида Навоий шаҳрининг “Зарафшон” маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси биринчи ўринни эгаллади. 11-12 ёшли футболчилар баҳсида Навоий шаҳрининг Лочин маҳалласи жамоаси, 13-14 ёшлилар ўртасидаги ўйинларда Навоий шаҳрининг Ишонч маҳалласи ёш футболчилари ғолибликни қўлга киритди. 
Ғолиб жамоа ва энг яхши ўйинчиларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ҳамда ташкилий қўмитанинг рамзий кўчма кубоги топширилди. 

  Нуриддин Раҳимов, ЎзА 


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz