Қайднома

Қидирув

У билан яна учрашамиз ёхуд Хитой-Ўзбекистон учрашуви ҳаками ҳақида

У билан яна учрашамиз ёхуд Хитой-Ўзбекистон учрашуви ҳаками ҳақида

  30.08.2017 06:26
  0
  1412
У билан яна учрашамиз ёхуд Хитой-Ўзбекистон учрашуви ҳаками ҳақида

ФИФА ЖЧ-2018 саралаш босқичи «А» гуруҳи 9-туридан ўрин олган Хитой - Ўзбекистон ўйинига реферилар бригадасини тайинлади ва учрашув бошланиш вақтини белгилаб берди. Мазкур баҳсни Шри-Ланка мамлакати вакиллари бошқариб боришади.

Бош ҳакам вазифасини Кришанта Дилан Перера Хеттиканканамге бажаради. Унга қанотларда Приянга Намал Паллия Гуруге Приянга ҳамда Хематунга Палитха ёрдам беришади. Захира ҳаками вазифаси Прашант Ражакришна Куттиаппа Ражарантнамга юклатилди.

Хитой - Ўзбекистон учрашуви Ухань шаҳридаги Wuhan Sports Center стадионида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан 20:00 (Тошкент - 17:00)да старт олади.

Ёдингизда бўлса, Шри-ланкалик ҳакам Дилан Перера 3-раунднинг 4-тури доирасида, 2016 йил 11 октябрь санасида Тошкентда «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтган Ўзбекистон - Хитой учрашувини бошқарганди.

Ўшанда термамиз 21503 мухлис кўз ўнгида ғалаба қозонган, ҳар икки жамоадан 2 нафардан футболчи огоҳлантирилганди.

Маълумот учун

Хеттикамканамге (Кришанта) Дилан Перера 1978 йил 19 сентябрда Шри-Ланканинг Калутара шаҳрида таваллуд топган. 2004 йилдан ФИФА рўйхатига киритилган. 2008 йилда Осиёнинг элит ҳакамлари рўйхатидан жой олган рефери катта ўйинларга илк марта 2008 йилда тайинланган. 2014 йилдан бошлаб Осиё Чемпионлар Лигасида ишламоқда. Шу пайтгача мазкур турнирда 20та, ЖЧ-2018 саралашида эса 5та ўйинни бошқарган.

Дилан Перера сўнгги пайт Жанубий Осиёнинг энг кўп тилга олинадиган ҳакамларидан бири бўлиб қолди. ОФК Хитой-Ўзбекистон баҳсини турнинг энг муҳим ўйини деб ҳисобламади, шекилли, ҳакам борасида танловни узоқ куттириб ўтирмади. Ушбу рефери сўнгги 3 йил ичида Ғарбий ва Марказий Осиё минтақасида кўп ўйинларда ишлади, тажрибасини оширди. Футболчилар у билан мулоқотга киришишда ўзларини у қадар йўқотишмайди. Либерал ҳакам сифатида айрим янги қоидаларни баҳс давомида тушунтириб борганига ҳам гувоҳ бўлганмиз.

Жануби-Шарқий Осиё минтақаси ўйинларини кузатган бўлсангиз, бу ерда учрашувларга кўп томошабин ташриф буюради, трансляциялар қилинади, лекин футболчиларнинг маҳорати ҳаминқадар. Хусусан, Шри-Ланка, Непал, Филиппин каби давлатлар футболи 50 йилдан сўнг ҳам ҳозирги мақомидан кўтарилмаса керак. Шундай шароитда ҳам Осиё минтақасида ўзига хос ўрни бор ҳакам бўлишга интилиш ҳам катта жасорат. Биз бу фикрлар билан Кришанта Дилан Перерани идеал ҳакам демоқчи эмасмиз. Шунчаки, ОФК терма жамоамиз иштирокидаги ўйинга онгли равишда савияли рефери тайинлаган, деб ишонамиз.

1 сентябрь куни Эрон - Қатар баҳсида Дилан Перера фаолиятидаги энг қийин ўйинни ўтказган бўлса, ажабмас. Ўшанда у мезбонларнинг уч вакилини (Ашкан Дежага, Рамин Ризоиён, Пежман Монтазари) огоҳлантирди, ўйин шиддатига мослашишга интилди. Фақат учрашувга вақт қўшиб беришда бироз «ҳотамтойлик» қилиб юборди. Баҳсдан сўнг Қатар томони «Ҳакам эронлик футболчилар босимига дош беролмади, шу боис ўйинга жуда кўп вақт қўшиб юборди», дея баралла гапиришди. Лекин қатарликларнинг айблови бўйича ОФК ҳеч қандай чора кўрмади.

Worldreferee.com веб-сайтида маълумот келтирилишича, Дилан Перера халқаро миқёсда клублар ва терма жамоалар иштирокида 80та ўйинни бошқарган. Жами 14та пенальти белгилаган, 6та қизил, 254та сариқ карточка кўрсатган. Сўнгги марта халқаро аренада 23 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Хитой - Сурия баҳсида ўйинчини майдондан четлатиб, пенальти белгилаган эди. Катта миқёсдаги мусобақаларда ҳозирча ишламаган.

2016 йил 11 октябрь кунги Ўзбекистон иштирокидаги баҳсда бевосита ҳакам иштирок этган ҳолатларнинг статистикаси билан таништириб ўтсак. Жарима тўплари: 16-16; бурчак зарбалари: 3-4; ўйиндан ташқари ҳолат: 1-2; қўполликлар: 14-14; сариқ карточкалар: 2 (Ислом Тўхтахўжаев, 39; Сервер Жепаров, 69) - 2 (Жанг Юнинг, 79; Ду Вей, 87).

Биласизми?

Шри-Ланкадан қуйидаги бош ҳакамлар ФИФА реестрига киритилган: Хеттикамканамге Дилан Перера (2004), Гамини Нивон (2010), Понхен Хадиге (2015), Понхен Хадиге Ражакришна Прасантх (2015), Вираккодикараге Касун Лакмал (2016).

ЖЧ-2018 саралаши доирасида

Ҳакамлар. 2017 йил 1 август ҳолатига кўра оладиган бўлсак, айни пайт қитъамизда ЖЧ-2018 саралаши доирасида 212та ўйин ўтказилди. Мазкур баҳсларни жами 65 нафар ҳакам бошқарди. Сингапурлик Муҳаммад Тақи ал Жаъфари энг кўп ўйинда ишлаган - 8та. Ундан кейинги ўринда 7та учрашув билан уммонлик Аҳмад Абу Бакар Саид ал-Кааф бормоқда. Сингапурлик Муҳаммад Тақи энг кўп сариқ карточка (27та) кўрсатган бўлса, четлатиш борасида Ли Мин Ху (Хитой), Бенжамин Уильямс (Австралия), Хо Вай Син (Гонконг), Жумпей Иида (Япония) бошқалардан бироз олдиндалар - 2тадан. Фаҳад Жобир ал-Марри (Қатар) ва Муҳаммад Тақи ал Жаъфари пенальти белгилаш борасида нисбатан илғор - 5тадан.

Ҳамюртларимиздан Азиз Асимов (4та), Равшан Эрматов (4та), Валентин Коваленко (3та), Ильгиз Танташев (3та) ушбу мундиал саралашида ишлашган. 9-турнинг муҳим ўйинларидан бири 10-турдаги Саудия Арабистони - Япония баҳси Валентин Коваленкога ишониб топширилди. Мазкур учрашув билан ҳакамларимиз бошқарган ўйинлар сони 15тага етади.

Хеттикамканамге Дилан Переранинг ўйинлари ҳаҚида маълумотнома

Мусобақа

Мезбон

 

Меҳмон

ҳисоб

сариқ

қизил

Пенальти

Сана

ЖЧ-2018 саралаши - Осиё

2-раунд

Яман

-

КХДР

0 - 1

2 (1 - 1)

0

0

2015 йил 11 июнь

2-раунд

Фаластин

-

Тимор-Леште

7 - 0

1 (0 - 1)

0

0

2016 йил 29 март

3-раунд

Эрон

-

Қатар

2 - 0

3 (3 - 0)

0

0

2016 йил 1 сентябрь

3-раунд

Ўзбекистон

-

Хитой

2 - 0

4 (2 - 2)

0

0

2016 йил 11 октябрь

3-раунд

Қатар

-

Ж.Корея

3 - 2

2 (1 - 1)

0

0

2017 йил 13 июнь

Осиё Чемпионлар Лигаси 2016

гуруҳ босқичи

Бунёдкор

-

Лаҳвия

0 - 2

5 (2 - 3)

0

0

2016 йил 20 апрель

Жанубий Осиёчемпионати 2013

гуруҳ босқичи

Ҳиндистон

-

Покистон

1 - 0

3 (2 - 1)

0

0

2013 йил 1 сентябрь

гуруҳ босқичи

Бангладеш

-

Ҳиндистон

1 - 1

4 (1 - 3)

0

0

2013 йил 3 сентябрь

ОФК Чақирув Кубоги 2012

саралаш

Макао

-

Камбоджа

3 - 1

7 (3 - 4)

0

0

2011 йил 11 февраль

ОФК Чақирув Кубоги 2010

саралаш (плей-офф)

Макао

-

Мўғулистон

2 - 0

2 (0 - 2)

0

0

2009 йил 7 апрель

саралаш

Бутан

-

Туркманистон

0 - 7

2 (2 - 0)

0

0

2009 йил 16 апрель

Ўртоқлик баҳси

 

Таиланд

-

Камерун

2 - 3

3 (1 - 2)

0

1 (0 - 1)

2015 йил 30 март

ФИКРАТ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz