Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон терма жамоаси бокс бўйича жаҳон чемпионатида олтита медални кафолатлаб қўйди

Ўзбекистон терма жамоаси бокс бўйича жаҳон чемпионатида олтита медални кафолатлаб қўйди

  30.08.2017 13:02
  0
  677
Ўзбекистон терма жамоаси бокс бўйича жаҳон чемпионатида олтита медални кафолатлаб қўйди

Ўзбекистон терма жамоаси бокс бўйича жаҳон чемпионатида олтита медални кафолатлаб қўйди

Германиянинг Гамбург шаҳрида давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финалига олти нафар ўзбекистонлик спортчи йўл олди. Демак ҳамюртларимиз финал учун кечадиган жанглар олдидан энг камида олтита бронза медалларини нақд қилиб қўйишди.

Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган давлатлар орасида айнан Ўзбекистон чоракфинал босқичига энг кўп вакили билан етиб келганди, яъни ушбу босқичда терма жамоамизнинг бир йўла тўққиз аъзоси рингга чиқиши лозим эди.

Чоракфинал натижаларига кўра, Исроил Мадримов, Элнур Абдураимов ҳамда Баҳодир Жалолов рақибларига имкониятни бой бериб мусобақа билан хайрлашишди. Бунга қадар Муроджон Аҳмадалиев ҳам жаҳон чемпионатидаги иштирокига якун ясаганди.

Эътиборлиси, илк жангларида рақибларини нокаут эвазига мағлубиятга учратган ҳамюртларимиз Исроил Мадримов ва Баҳодир Жалолов айнан иккинчи босқичга келиб мағлубият аламини тотиб кўришди.

Натижада жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган 10 нафар боксчиларимиздан олтитаси ярим финалга қадар етиб келди ва чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди.

Чоракфинал баҳсларида Рио-2016 Олимпия ўйинларининг чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ва Олимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби Шаҳрам Ғиёсов рақибларини катта усутунлик билан мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини ортиқча қийинчиликсиз қўлга киритишганини алоҳида эътироф этиш мумкин. Умуман эса терма жамоамиз аъзолари иштирокида кечган чоракфиналнинг тўлиқ натижалари қуйидаги кўринишни ҳосил қилди:

-49 кг: Ҳасанбой Дўсматов — Амит (Ҳиндистон) — 5:0

-52 кг: Иқболжон Холдоров — Артём Харутянян (Германия) — 4:1

-75 кг: Исроил Мадримов — Трой Исли (АҚШ) — 2:3

-91 кг: Санжар Турсунов — Рой Корвинг (Голландия) — 4:1

-52 кг: Жасур Латипов — Сейбер Сегура (Колумбия) — 4:1

-60 кг: Элнур Абдураимов — Отар Ераносян (Грузия) — 0:5

-69 кг: Шаҳрам Ғиёсов — Пат МакКормак (Англия) — 5:0

-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев — Ерик Алжанов (Қозоғистон) — 3:2

+91 кг:Баҳодир Жалолов — Камишбек Конкабаев(Қозоғистон)           — 2:3

Ярим финал баҳслари 31 август ва 1 сентябрь кунлари ўтказилади. Ҳамюртларимиз финал йўлланмаси тақдири ҳал бўладиган баҳсларда қуйидаги рақибларга қарши кураш олиб боришади:

-49 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Мартинес-Ривас (Колумбия)

-52 кг: Жасурбек Латипов - Ким Инк Ю (Жанубий Корея)

-64 кг: Иқболжон Холдоров - Фредус Рохас (АҚШ)

-69 кг: Шаҳрам Ғиёсов - Аблаихан Жуссупов (Қозоғистон)

-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев - Жозеф Вард (Ирландия)

-91 кг: Санжар Турсунов - Евгений Тишенко (Россия) 

Эслатиб ўтамиз, Қатарда бўлиб ўтган сўнгги жаҳон чемпионатида ҳам терма жамоамизнинг олти нафар аъзоси ярим финалга қадар етиб борган, якунда Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 3 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан якунлаганди.

Кейинчалик боксчиларимиз Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинлари ҳамда Тошкент мезбонлик қилган Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Гамбургдаги нуфузли мусобақада ҳам терма жамоамиз жаҳон чемпионатларидаги натижасини ҳар жиҳатдан яхшилашга умид қиламиз ва бу борада юртдошларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.


Манба: www.olympic.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz