Қайднома

Қидирув

«Қўқон-1912» жамоаси бош мураббийи Кореяга жўнаб кетди

«Қўқон-1912» жамоаси бош мураббийи Кореяга жўнаб кетди

  30.08.2017 16:13
  0
  650
«Қўқон-1912» жамоаси бош мураббийи Кореяга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида барча футбол мухлис ва мутахассисларнинг нигоҳи миллий терма жамоага қаратилган.

Эртага вакилларимиз Хитой терма жамоасига қарши сафарда тўп суришади.

Ҳозирга келиб барчанинг эътибор ушбу баҳсга қаратилган. Бугунги кунга келиб барчамиз бир тану бир жон бўлган ҳолда миллий терма жамоамизни қўллаб-қувватлашимиз лозим.

Буни яхши анлаган ҳолда “Қўқон-1912” бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ҳам Самвел Бабаяннинг илтимосига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси учун хизмат сафарига боради.

Терма жамоамизнинг Жанубий Кореяга қарши ўта муҳим ўйинидан олдин жамоамиз устози рақибни ўрганиш учун Сеул шаҳрига жўнаб кетди.

Хизмат сафари давомида Нўъмон Ҳасановга “Навбаҳор” устози Илҳом Мўминжонов ҳамроҳлик қилади. Бу икки мутахассис корейслар ўйинини бевосита стадионда кўзатишади ва рақибни ўрганишади.

Эслатиб ўтамиз, корейслар эртага ўз майдонларида мундиалга чиқиб бўлган Эронни қабул қилишади.

“Қўқон-1912” бош мураббийи 2 сентябрь куни бошланадиган йиғинга етиб келади ҳамда шогирдлари билан машғулот ўтказишни режалаштирган.


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz