Қайднома

Қидирув

Самвел Бабаян: Хитой ҳозир футбол ривожланиш марказига айланган

Самвел Бабаян: Хитой ҳозир футбол ривожланиш марказига айланган

  30.08.2017 18:33
  0
  718
Самвел Бабаян: Хитой ҳозир футбол ривожланиш марказига айланган

"Эртанги ўйин икки жамоа учун жуда муҳим аҳамиятга эга, мамлакатимизда спорт, футбол ривожланиши учун жаҳон чемпионатида иштирок этиш орзуимизни амалга оширмоқчимиз.

Мундиал учун жуда катта ишлар қилинди ва ватанимизга яхши кайфиятда қайтишга умид қиламиз. Хитой айни дамда дунё футболининг ривожланиш марказига айланган, Хитой футболда ислоҳотлар ўтказмоқда.

Жамоамизда Хитой лигасида тўп тепадиган футболчиларимиз бор. Хитой футболининг ривожланиши мамлакат терма жамоасига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Хитойга қарши баҳсдан олдин бизда баъзи муаммолар бор. Шунга қарамасдан, Ўзбекистонга ижобий натижа билан қайтишга умид қиляпмиз.

Тошкентдаги баҳсдан сўнг Хитой терма жамоаси бош мураббийни ўзгартирди. Марчелло Липпини жуда ҳурмат қиламан. У келганидан сўнг, терма жамоада ижобий ўзгаришлар бўлди.

Ҳозир эртанги баҳс ҳақида бош қотиряпмиз, Хитой терма жамоасининг ўйинини жиддий ўрганиб чиқдик. Бу баҳснинг натижаси гуруҳдаги вазиятга таъсир кўрсатади.

Уханга келишдан олдин, бу ердаги об-ҳавони ўрганган эдим. Бироқ етиб келганимиздан сўнг ҳайрон бўлдим. Ҳаво жуда яхши. Эртага икки жамоа ҳам тезкор ўйин кўрсатишига ишонаман.

Хитой лигасидаги ўйнайдиган футболчиларимиз эртага майдонга тушадиганларни жамоадошларидан яхшироқ билади" - дейди Самвел Бабаян.


Манба: www.championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz