Қайднома

Қидирув

Хитой терма жамоаси бош мураббийи иштирокидаги матбуот анжумани (+фото)

Хитой терма жамоаси бош мураббийи иштирокидаги матбуот анжумани (+фото)

  30.08.2017 18:36
  0
  781
Хитой терма жамоаси бош мураббийи иштирокидаги матбуот анжумани (+фото)

Бугун, 30 август куни Хитой - Ўзбекистон ўртасидаги ЖЧ-2018 саралаш учрашувидан олдин хитойликлар бош мураббийи Марчелло Липпи иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

"Барча футболчиларимиз ўйинга жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Йигитларнинг кайфияти яхши. Ҳал қилувчи ўйинларни ўтказяпмиз, бироқ эртанги учрашувни яхши ўтказиш учун қўлимиздан келган бор ишни қиламиз.

Жамоамнинг техник-тактик даражасидан кўнглим тўқ. Айни дамда Ўзбекистон терма жамоасида 12 очко бор ва улар мундиалга чиқиш учун яқин туришибди. Уларнинг сўнгги учрашуви рақибларимиз қанчалик кучли эканлигини англатиб турибди.

Ўзбекистоннинг футболчилари ҳам жамоага яраша кучли. Эртага яхши ўйин кўрсатиб, уларнинг ҳимоясини ёриб ўтишга ҳаракат қиламиз.

ЖЧ-2018 учун курашни давом эттиришни истасак, фақат ғалаба қозонишимиз керак" - дейди Липпи.

Матбуот-анжуманида Хитой терма жамоаси сардори Жанг Жи ҳам иштирок этди.

"Ҳамма бу учрашувни сабрсизлик билан кутмоқда. Эртанги учрашуви биз учун жуда муҳим. Шу сабабли бу ўйинда бор кучимизни ишга соламиз" - дейди Хитой терма жамоаси сардори.


Манба: www.championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz