Қайднома

Қидирув

Марчелло Липпи: Ўзбекистонда ЖЧга чиқиш учун имкониятлар яхшироқ

Марчелло Липпи: Ўзбекистонда ЖЧга чиқиш учун имкониятлар яхшироқ

  31.08.2017 08:49
  0
  764
Марчелло Липпи: Ўзбекистонда ЖЧга чиқиш учун имкониятлар яхшироқ

ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 9-туридан ўрин олган Хитой – Ўзбекистон учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Марчелло Липпи ва жамоа сардори Женг Зи ўз фикрларини билдириб ўтди.

“ЖЧ саралаш босқичининг сўнгги икки ўйинига жиддий тайёргарлик кўрдик. Ўқув-машғулотлар йиғинида барча футболчилар ўз имкониятини намойиш этди. Шогирдларимда ғалабага бўлган чанқоқликни кўряпман. Гуруҳдаги ҳолатимиз яхши эмас, аммо эртага биз учун сўнгги имконият.

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиқиш учун биздан кўра яхшироқ имкониятга эга эканини биламиз. Аммо биз эртага устунликни қўлга олиб, тактик ўйинимиз орқали ғалабага эришишга ҳаракат қиламиз.

Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ҳаяжондаманми? Йўқ, ахир мен профессионал мураббийман. Хитой термаси кундан кунга тактик жиҳатдан кучайиб бормоқда ва мен бундан мамнунман. Биргина нарсадан қониқиш ҳосил қилмаяпман – бу Хитой термасининг жаҳон рейтингидаги ўрнидан.

Ишончим комил, жамоа яхшироқ натижа қайд эта олади ва ўзимизга бўлган ишонч бунга ёрдам беради”, – деди италиялик мутахассис.

“Эртага уйимиздаги охирги учрашувни ўтказамиз. Барчамиз ушбу ўйинни сабрсизлик билан кутдик. Ортда қолган 8 учрашувда баланд-пасларни бошдан кечирдик. Саралаш босқичидаги ўйинларнинг ҳеч бири осон ўтмади. Нима бўлганда ҳам, эртага ғалаба учун майдонга тушамиз”, – деди 37 ёшли Женг Зи.

Эслатиб ўтамиз, Хитой – Ўзбекистон учрашуви эртага, 31 август куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz