Қайднома

Қидирув

Танқидларга «СТОП»!

Танқидларга «СТОП»!

  31.08.2017 14:52
  0
  1096
Танқидларга «СТОП»!

Бугун, 31 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йил Россияда ўтадиган Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига чиқиш йўлида Хитой термасига қарши сафарда майдонга тушади.

Биламизки, ўйиндан олдин барча футбол мухлислари нафақат бутун Ўзбекистон аҳли бирлашади ва терма жамоа ҳақида негатив (танқидий) фикрлар билдиришдан бироз тийилиб, жамоаси ғалабасини интиқлик билан кутади.

Кутганда ҳам ҳис-ҳаяжон билан кутади, шу куни шахсий ишларини четга суради. Чунки Ўзбекистон терма жамоаси қайси мураббий билан бўлсада, Жаҳон чемпионатига йўлланмани олса, мухлислар орзусини амалга оширса бўлди.

Тўғри, шу кунгача бўлган терма жамоа атрофидаги ишларнинг барчаси доимийдек идеал даражада бўлмаган, камчиликларимиз йўқ деб мақтана олмаймиз. Аммо орадан сезиларли даражада вақт ўтди.

Кўзга кўринган камчилиг-у, хатолар устида ишланди. Таркиб шаклланди, бугунги ўйиндан олдин тушкун кайфиятда эмасмиз, сўнгги дақиқага қадар умидимиз бор, сабаби умид ўзбек футбол мухлиси қалбида сўнмаган.

Уларда дуёнинг энг малакали мураббийларидан бири Марчело Липпи ишлайди, бу ҳам ўзбекистонлик мухлислар кайфиятини тушкун ҳолатга келиб қолишига сабабчи бўла олмайди.

 

Бабаяндаги тажриба Липпиникадан оз бўлсада, лекин майдонда мураббий эмас мухлисларининг узоқ кутилган орзусини амалга оширишда жон-жаҳдини қурбон қилишга тайёр бўлган футболчи ўйнайди.

Фақат таркиб тўғри танланиб, бу ўйин биз учун муҳим эканлигини жиддий сезган ҳолда майдонга тушиш талаб этилади. Мураббийдан таркиб ҳамда натижага жавоб берса, футболчидан чиройли ўйин ва гол уриш сўралади.

Мухлислардан эса албатта, қўллаб-қувватлаш, Жаҳон чемпионатига чиқишда бўлган орзуни барвақт армонга айлантирмаслигларини сўраган бўлардик. Ишонч бўлса – оқланади.

Шунинг учун, келинг бугун барчамиз бир бўлиб, Ўзбекистон терма жамоаси ғалабасига ишонайлик. Негатив, ноҳолислик фикридан йироқда бўлиб, барча танқидларга “СТОП” белгисини кўрсатайлик.

Зеро, Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари бизга қўшалоқ байрам кунларида яхши кайфиятни улашиб, ортга ёруғ юз билан қайтишсин.

Эслатиб ўтамиз, Хитой–Ўзбекистон учрашуви бугун, 31 август куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да “Спорт” телерадиоканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Учрашувни таниқли шарҳловчилар Хайрулла Ҳамидов ва Дилшод Тўхтабековлар шарҳлаб боришади.

Акмалхон Эшонхонов


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz