Қайднома

Қидирув

Жан-Микаэль Сери: «Орзуим «Барселона»да ўйнаш эди»

Жан-Микаэль Сери: «Орзуим «Барселона»да ўйнаш эди»

  01.09.2017 10:41
  0
  647
Жан-Микаэль Сери: «Орзуим «Барселона»да ўйнаш эди»

«Ницца» футболчиси Жан-Микаэль Сери «Барселона»га ўтолмагани ҳақида гапирди.

«Жуда ёмон аҳволдаман. Биласизми, футбол ўйнаш мен учун байрам. Бироқ «Ницца»нинг ўйинини ўтказиб юбордим, чунки ҳозир футбол ҳақида ўйлайдиган кайфиятда эмасман.

Орзуим «Барселона»да ўйнаш эди, ҳозир шунчаки даҳшатдаман! «Барселона» раҳбарияти билан учрашганимда, улар менга трансфернинг ўхшамаганлиги ҳақида ҳеч нарса дейишмади, мен эса уйга хуш кайфиятда қайтдим. Ҳатто агентим «Барселона» билан тузилган шартномани кўрсатганди ҳам.

Бироқ эртаси куни бу хабарни эшитдим. Карахт аҳволга тушиб қолдим. «Ницца» офисида эса тўполон кўтардим. Шунчалик бақирдимки, «устунлар» ларзага келди.

«Ницца» раҳбарлари эса ҳеч нарса дейишмади, ҳатто кўзимга ҳам қарай олишмади. Мени пуллар қизиқтирмайди, шунчаки гранд жамоа сафида ўйнашни истайман, холос»,-деди Сери.

Маълумот учун, «Барселона» Сери билан аввал шартнома имзолаган, бироқ «Ницца»нинг «Наполи» билан ўйинидан кейин футболчини сотиб олишдан воз кечганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz