Қайднома

Қидирув

Муҳаммад Салоҳ: «Челси» ҳақида гапирадиган гапим йўқ

Муҳаммад Салоҳ: «Челси» ҳақида гапирадиган гапим йўқ

  01.09.2017 03:36
  0
  1487
Муҳаммад Салоҳ: «Челси» ҳақида гапирадиган гапим йўқ

Миср миллий жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль» сафига қўшилгунга қадар ҳам Англияда тўп сурганди.

Бироқ «Челси» асосий таркибидан муқим жой ололмаганидан кейин Италияга йўл олганди. Мана, Юрген Клопп бошқарувидаги «қизиллар» араб футболчисини 42 млн. эвазига АПЛга қайтаришди.

«Ливерпул»нинг янги вакили яқинда Sky Sportsга берган интервьюсида иккинчи уринишда туманли ўлка футболини забт этишга шайланганини яширмади.

***

- «Ливерпуль» айни кўнглимдаги жамоа. Мана, чинакам буюк клуб футболчисига айландим ва орзуларим ниҳоят, ушалди. Таклиф олгач, бу хусусда узоқ ўйламаганим сабаби ҳам шу.  Балки ишонмассиз, аммо бу ҳақиқат: бутун болалигим давомида PlayStationда айнан шу жамоани танлардим. Энди жамоа либосида майдонга тушиш имконига эгаман. Бу ҳар кимга ҳам насиб этавермайдиган бахт.

***

- Айниқса, Стивен Жеррард, Сами Хююпя ва Жейми Каррагер ҳаракатларини мароқ билан кузатардим. Ҳамон ўша таркиб ўйинларини яхши эслайман. Хуллас, жамоа ўта ёрқин футбол намойиш қиларди. Ўшанда атиги 7 ёшли болакай эдим, шунга қарамай, футболдан чинакамига лаззатланганман.

***

- Рим клубидан кетишим сабаби битта - шунчаки, ўсишда давом этишни истадим. Биламанки, Ливерпулда футболнинг бир бўлаги ҳукмрон. Мухлислар ҳам жуда эҳтиросли. Бу ҳаттоки, ўртоқлик ўйинларида ҳам сезилиб туради. Табиийки, жамоага имкон қадар ёрдам беришни истайман. Умид қиламанки, бу ерда кўплаб совринлар соҳибига айланаман.

***

- «Челси»даги фаолиятим хусусида аниқ фикр билдиришим қийин. Умуман, доимо қалбан Англияга қайтишни хоҳладим. Бу ерда ҳаммаси маъқул ва энди муваффақиятга эришсам, бас. «Челси»дан нима учун кетгандим? Сабаби оддий - ўйин амалиёти кам эди. Муҳими,  «Фиорентина»да ишларим яхши бошланди, «Рома»да эса кутилганидан ҳам яхшироқ. Хуллас, премьер-лига баҳсларига тайёрман, менимча.

***

- Ҳозир етарли тажриба эгасиман. Мана, ўйинимни янада яхшилаш ва янги даражага кўтарилишни уддаладим. Хусусан, Италиядаги фаолиятим давомида тактик томондан ҳам кучайдим.

***

- Йўқ, мени «Ливерпуль» сарфлаган пул миқдори ташвишга солмайди. Шунчаки, майдонга тушиш ва жамоага ёрдам беришни истайман. Асосийси, мухлисларни бахтиёр этсам ва жамоада ўз ўрнимга эга бўлсам, бас.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz