Қайднома

Қидирув

Бокс. Финалларда Ўзбекистон – Куба қарама-қаршиги бўлади

Бокс. Финалларда Ўзбекистон – Куба қарама-қаршиги бўлади

  02.09.2017 06:06
  0
  1330
Бокс. Финалларда Ўзбекистон – Куба қарама-қаршиги бўлади

Кеча оқшомда Германиянинг Гамбург шаҳрида давом  этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финал баҳсларига якун ясалди. 52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жасурбек Латипов ярим финалда кореялик боксчидан устун келди ва финал йўлланмасига эга бўлди. Иккинчи ярим финал жангида эса кубалик Йосвани Веитиа россиялик Тамир Галанов билан баҳс олиб борди. Ушбу жанг 3:2 ҳисобида кубалик боксчининг ғалабаси билан якунига етди.

Шу тариқа, Жасурбек олтин медал учун жангда Йосванига қарши рингга кўтарилади.

69 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов ярим финалда қозоғистонлик Аблайхан Жусуповни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, финалга чиқди.

Унга энди ярим финалда мезбонлар вакили бўлган Аббас Барау устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонга кубалик Рониэль Иглесиас рақиблик қилади.

Қуйида барча боксчиларимизнинг финалдаги рақиблари билан таништирамиз.

Бокс бўйича жаҳон чемпионати. Финал

2 сентябр (шанба)

49 кг

Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) – Ёан Аргилагос (Куба)

52 кг

Жасурбек Латипов (Ўзбекистон) – Йосвани Веитиа (Куба)

64 кг

Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон) – Энди Крус Гомес (Куба)

69 кг

Шаҳрам Ғиёсов (Ўзбекистон) – Рониэль Иглесиас (Куба).


Манба: sports.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz