Қайднома

Қидирув

Пирло, Де Хеа, Чех каби юлдузлар ёшлар олимпини қандай забт этишганди?

Пирло, Де Хеа, Чех каби юлдузлар ёшлар олимпини қандай забт этишганди?

  03.09.2017 00:26
  0
  459
Пирло, Де Хеа, Чех каби юлдузлар ёшлар олимпини қандай забт этишганди?

Польшада ўтган U-21 тоифасидаги Евро-2017да Германия футболининг ёшлар тизими иккинчи тарихий ғалабани тантана қилди.

Бу билан немислар ёш истеъдодларни тайёрлаш механизми нақадар муҳимлигини яна бир карра исботлашди.

Soccer.ru сайти эса шу баҳона Андреа Пирло, Давид де Хеа ва Петр Чех каби юлдузлар вақтида ёшлар олимпини қандай забт этишганини ёдга олди.

2000 йил. Италияга ким «олтин» тортиқ этди?

Ўтган асрнинг 90-йилларида италь-янлар ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида нақ 3 марта ғолиблик нашидасини суришди. Улар кейинчалик 2000 ва 2004 йилларда ҳам яна 2 бора турнир тахтига кўтарилишди.

Тарих учун қисқа вақт ичида 5та ғалаба - бу «А» сериясининг нақадар кучлилигига далолат эди, шунинг баробарида итальян жамоаларининг «кўҳна қитъа» кубокларидаги ғалабалари бежиз эмаслигини кўрсатди.

Умуман, «скуадра» ҳамиша янги юлдузлар кашф этиши билан ажралиб турган. Ҳа, катталар термаси узоқ вақт ғолибликдан бебаҳра қолган, хусусан, Евро-2000да ҳам «олтин» ютолмаганди.

Аммо Марко Тарделли тузган ёшлар термаси таркиби чиндан ҳам ҳавас уйғотганди: Морган де Санктис, Кристиан Аббьяти, Женнаро Гаттузо, Симоне Перротта, Франческо Коко, Кристиан Занетти...

Ке-йинчалик ўша 20 ёшли йигитлар юқори даражага кўтарилдилар. Умуман, Евро-2000да Дэнни Мэрфи, Жейми Каррагер, Стивен Жеррард (Англия), Жоан Капдевила, Карлос Марчена, Карлес Пуйоль, Хави (Испания), Дирк Куйт, Марк ван Боммель (Голландия) каби бўлажак юлдузлар жавлон уришганди.

Финалда эса Андреа Пирло «дубль» қайд этганди. У орадан бор-йўғи 6 йил ўтгач, Женнаро Гаттузо ва Симоне Перротта билан бирга жаҳон чемпионига айланди!

2002 йил. Катта юлдуз   бўлолмаган юлдузчалар

Чехиялик қаҳрамонлар - Петр Чех, Мартин Йиранек, Зденек Григера ва Милан Барош финалда пенальтилар бўйича Микаэль Ландро, Сидней Гову, Стид Мальбранк ва Бенуа Педреттиси бор Франция термасини доғда қолдиришди. Италиялик Массимо Маккароне эса турнир бош тўпурари бўлди. Аммо бу йигитларга Петр Чехдай чўққиларни забт этиш насиб қилмади.

Улар лоақал Милан Барош каби сов-ринлар ютишолмади. Гарчи ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигида италияликлар ёки испанлар эмас, чехлар ғалаба қозонган бўлсаларда, турнир бўлғуси юлдузлар ва кучли ўринбосарларни кашф этди.

Мисол учун, катталар ўртасидаги Евро-2004 финалида Греция термаси эмас, айнан чехлар ўйнашлари мумкин эди. Бироқ улар ўта кучли саналишсада, «сенсация»га йўл қўйиб беришди.

Эътибор беринг, ўша турнирда Чехия миллий жамоаси «заявка»сидан ёшлар ўртасида қитъа чемпиони бўлган Петр Чех, Зденек Григера, Мартин Йиранек, Томаш Хюбшман, Давид Розегнал ва Милан Барош жой олишганди.

2004 йил. Липпидан ёшлар    чемпионатига ҳурмат...

Клаудио Жентиле бошчилигидаги ёш итальянлар бу сафар финалда Сербия ва Черногория термасини 3:0 ҳисобида тор-мор этишди. Ҳал қилувчи баҳснинг 90}2-дақиқасида Бранислав Иванович қизил карточка олганди. Чемпионатда Александр Глеб ва Бастиан Швайнштайгер каби бўлажак юлдузлар иштирок этишди.

Энди ғолиб - Италия жамоаси таркибига назар солсак, Евро-2004 финалида яна 2 йилдан сўнг мундиалда ғолиб чиққан 5 нафар футболчи тўп сурганди - Марко Амелиа, Кристиан Заккардо, Даниэле де Росси, Альберто Жилардино ва Андреа Барцальи. Ҳа, Марчелло Липпи ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати қаҳрамонларига ишониб, адашмаганди.

2000 йилги ғолиблар - Андреа Пирло, Женнаро Гаттузо ва Симоне Перроттани ҳам ҳисобга қўшсак, итальянлар чемпионлик руҳини ёшлар ўртасидаги 2та турнир ёрдамида шакллантиришгани ойдинлашади.

Тўғри, уларнинг ҳаммалари ҳам Германия мундиалида «скуадра»нинг асосий таркибида майдонга тушишмади, аммо терма асосини финал нафасини туйганлар ташкил қилишди ва бу руҳий томондан ўта муҳим саналади.

2006 йил. ЖЧ-2010 финалига нишона

Албатта, ёшларнинг ўз тоифаларида муваффақиятга эришишлари катталар термаси ғалабаларига кафолат эмас. Мана, чехлар катталар ўртасида Европа чемпиони бўлишмади, барибир, Евро-2006 финалида ўйнаган украинлар ҳам кейинчалик миллий жамоада каромат кўрсатолмадилар.

Тўғри, Андрей Пятов, Дмитрий Чигринский, Александр Алиев, Тарас  Михалик каби йигитлар озми-кўп машҳурликка эришганлари ҳам айни ҳақиқат. Шунингдек, Португалия термаси таркибида Рауль Мейрелеш, Рикарду Куарежма, Мануэль Фернандеш, Жоаи Моутиньо ва Нани алоҳида ажратиб туришганди.

Французлар жамоасида ҳам академиянинг самарали фаолиятини исботлаган йигитлар кўзга ташланишди - Стив Манданда, Бакари Санья, Ласс Диарра, Жереми Тулалан ва Матьё Фламини.

Чемпионлар -  Клас-Ян Хунтелар, Ромео Кастелен, Рон Влаар, Деми де Зеув ва Иброҳим Афеллай ижросидаги ўйинлар эса Голландия миллий жамоасининг ЖЧ-2010 финалига чиқишига илк нишона эди.

2007 йил. Яна «лоларанг»  терма, фақат...

Финалда яна ўта кучли ўйин намойиш этилди - серблар 1:4 ҳисобида енгилишди. 3 йилдан кейин ЖАР мундиалида порлаган голландлар ҳақида эса истаганча гапириш мумкин. Аммо на улар ва на бошқа ёшлар юлдузлари чақнади. Ройстон Дренте, Райан Бабель, Тим Крул, Отман Баккал, Хедлигес Мадуро, Харис Медунжанин...

Голландия миллий термасининг ЖЧ-2010га берган «заявка»сига эътибор қаратинг: Мишель Ворм, Жон Хейтинга, Эдсон Брафхейд, Найжел де Йонг, Деми де Зеув, Стейн Схарс, Иброҳим Афеллай, Рафаэль ван дер Варт, Робин ван Перси, Арьен Роббен, Клас-Ян Хунтеллар, Уэсли Снейдер - битта авлод вакиллари.

Шунчаки, Арьен Роббен ва Уэсли Снейдер каби йигитлар юлдузлик мақомини эрта кунда олишгани сабабми, ёшлар чемпионатида ўйнашмаган. Факт шуки, ёшларни тайёрлаш тизими аъло даражада ишлагани туфайли голландлар ЖАР мундиали финалига чиқишди!

2009 йил. Немислар таркибида Бразилия термасини «тиз чўктирганлар»

2008 йилдан Германия бош жамоаси катта турнирлар финал ва ярим финалларига йўл олишни одат қилди. Аммо немис ёшлари ўз миқ-ёсларида зафар қучишни кейинроқ бошлашди. Табиийки, 2009 йилги U-21 жамоаси таркибига назар солиш қизиқиш уйғотади.

Зеро, унда бир қатор таниш номларни учратиш мумкин: Мануэль Нойер, Гонсало Каст-ро, Марсель Шмельцер, Матс Хуммельс, Бенедикт Хёведес, Жером Боатенг, Сами Хедира, Месут Озил... Яна Фабиан Жонсон ҳам бор, бироқ у кейинчалик фуқаролигини алмаштириб, АҚШ термасида ўйнай бошлади. Оддий айтганда, Йоахим Лёв ЖЧ-2014 «заявка»сига Евро-2009нинг 6 нафар чемпионини қўшди.

Бу рўйхатга Томас Мюллер киритилмаган, чунки у ёшлар термасида Мануэль Нойер ва Месут Озилга нисбатан кейинроқ дебют қилганди, шунга қарамай, Бразилия мундиалида чинакамига нур сочди.

Ҳа, ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати ўйинлари ва катталар термалари ўртасида боғлиқлик кучлилиги кишини қувонтириш баробарида чўчитади ҳам қайсидир маънода.

2011 йил. Испанияда янги супержамоа тайёрлаш ҳаракати

Тушунарлики, Хави, Андрес Иньес­та, Серхио Рамос ва Жерар Пике авлодига абадий суяниб бўлмайди, бунинг иложи йўқ. Испанлар ихтиёрида шундоқ ҳам катта ёшли юлдузлар етарли ва уларнинг барқарор ўйинлари «қизил фурия» мухлисларида ишонч бағишламоқда. Аммо истеъдодлар ҳар доим ҳам кутилган даражага етишолмайди.

Давид де Хеа, Андер Эррера, Хуан Мата, Сесар Аспиликуэта, Хави Мартинес ва Тьяго Алканьтара айни пайт катта клубларда ўйнашмоқда ва 6 йил давомида сезиларли ўсишга эришишгани ҳам яққол кўриниб турибди. Бироқ Икер Муниаин, Эмилио Нсуэ (у ҳозир Экваториал Гвинея термасида ўйнаяпти), Диего Капель, Микель Сан Хосе ва Адриан ҳам ўз фаолиятларини нисбатан муваффақиятлироқ ривожлантиришлари мумкин эди.

Нима бўлганда ҳам, Евро-2011да замонавий «қизил фурия»га пойдевор қўйилди. Шунингдек, Крис Смоллинг, Фил Жонс, Жордан Хендерсон, Дэнни Роуз ва Кайл Уокер (Англия), яна Евро-2016да «ёнган» бир гуруҳ исландлар мисолида ҳам ёшлар устида ишлаш фойдадан холи эмаслигини кўриш мумкин.

2013 йил. Испан клублари юришига пойдевор

Иско, Дани Карвахаль, Альваро Мората, Тьяго Алькантара, Коке, Давид де Хеа ва Начони нима бирлаштириб туради? Уларнинг ҳар бири еврокубоклар финалида тўп сурган. Фақат Давид де Хеа ЕЛда, қолганлар ЧЛда. Хуллас, «МЮ», «Атлетико» ва «Реал» учун аҳамиятли бу йигитлар 4 йил олдин Евро-2013да битта жамоа байроғи остида йиғилишганди - Италия термаси устидан яна бир бор 4:2 ҳисобида ғалаба қозониш, «қизил фурия»да футболчи танлаш танлови кенглигини кўрсатиш учун.

2015 йил. Швеция термаси келажами порлоқми?

Скандинавлар Чехиядаги турнирда одатий фаворитларни ортга суриб қўйишди. Орадан атиги 2 йил ўтган бўлса-да, ўша ёш истеъдодлардан катта юлдузлар етишиб чиқишини башорат қилиш мумкин.

Шведларда ҳаттоки, Златан Ибрагимовичсиз ҳам кучли жамоа шакллантириш имконияти катта. Тўғри, ҳозирча биргина Виктор Линделёф нимагадир шаъма қилишга улгурди, холос. Ўзингиз баҳо беринг, финал ўйинини бой берган Португалия термаси таркибида Рафаэль Геррейру, Виллиам Карвальо, Жоао Мариу ва Бернарду Сильва  тўп суришганди. Шундай экан, шведларнинг ҳали ёппасига бош кўтаришларини кутиш мумкин.

2017 йил. Яна немислар, яна ҳужум мукофоти

Германия ёшлар термаси янги асрда 2-марта тахтга чиқди. Бундестимнинг Евро-2000даги инқирозидан кейин мамлакатда ёшларни тайёрлаш тизими бўйича катта ислоҳотларга қўл урилгани самара берди.

Польшада «Хоффенхайм» ҳимоячиси Жереми Тольян самарали узатмалари билан эътиборга тушди, Макс Майер, Максимилиан Арнольд, Серж Гнабри ва Дели Зельке ҳам бинойидек тўп суришди.

Дарвоқе, испан Дани Себальос турнирнинг энг яхши футболчиси бўлди. Аслида Эктор Бельерин, Сауль Ньегес, Жерар Деулофеу ва Марко Асенсио ҳам ундан қолишмадилар. Ҳа, бу каби турнирларда истеъдодлар чинакамига тобланишади!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

ЖЧ-2018 расмий тўпи – Telstar 18 тақдим қилинди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.